close

Would you like to report possible abuse to our Abuse Team? If so, please use this email: abuse@vimo.uz

Bosh Vazir Bo'lishdan Or qilaman..

TelegramYulduzlari avatar   
TelegramYulduzlari
Ўтган асрнинг ўртасида Туркия Бош вазири лавозимини эгаллаган Аднан Мандарас 1952 йилда НАТО йиғилишида иштирок этиш учун Францияга сафар қилади. Парижга етиб келгач, Мандарас Туркиянинг шу ердаги элч..
Ўғил-қизлари чет элларда хор бўлиб юрган юртга бош вазир бўлишдан ор қиламан!
Ўтган асрнинг ўртасида Туркия Бош вазири лавозимини эгаллаган Аднан Мандарас 1952 йилда НАТО йиғилишида иштирок этиш учун Францияга сафар қилади. Парижга етиб келгач, Мандарас Туркиянинг шу ердаги элчисини чақириб: “Юртимизнинг ва мусулмонларнинг сўнгги ҳалифаси султон Абдулҳамид Сонийнинг оиласи Парижга сургун қилинган деб эшитгандим. Ғайриюртда улар қандай кун кечирмоқдалар, нима билан машғуллар?” – деб сўрайди. Шунда элчи султон оиласининг тақдиридан бехабар эканлигини айтади. Бу жавобдан жунбушга келган Аднан Мандарас элчига: “Сенга 24 соат муҳлат! Ё султон оиласининг манзилини топиб келасан, ёки истеъфо ҳақидаги аризанг билан келасан!” –деб, шарт қўяди.
Бироз вақт ўтгач, Туркиянинг Франциядаги элчиси сўнгги ҳалифа султон Абдулҳамид оиласининг Париждаги истиқомат манзилини топиб келади. Шундан кейин Туркия Бош вазири Аднан Мандарас шу манзилга ўзи йўл олади.
Абдулҳамид II-нинг оиласи истиқомат қилаётган уйга келгач, Аднан Мандарас султоннинг оила аъзолари ишда эканликларидан хабар топади ва уларнинг иш жойига йўл олади. Ватанидаги сўнгги султоннинг оила аъзоларини излаб, Туркия Бош вазири Париж чеккасидаги бир кафе булашиқхонасига (идиш-товоқ ювиш хонасига) келиб қолади ва жуда изтиробли бир манзаранинг гувоҳи бўлади: мусулмонларнинг сўнгги ҳалифаси султон Абдулҳамид II-нинг оила аъзолари – 80 ёшли рафиқаси Шафиқа хоним, 60 ёшидаги қизи Ойша хоним ва султон оиласининг бошқа аъзолари – французларнинг кирларини ювардилар.
Кўзёшлардан ўзини тута олмаган Аднан Мандарас Шафиқа хонимнинг қўлларини ўпиб: “Онам, мени кечиринг, олдингизга кеч келдим!” – дейди ва йиғлаб юборади. Шунда султон оиласининг Францияга сургун қилинганига ўттиз йил тўлгандан кейин ташриф буюрган миллатдоши ва ватандошига қарата Ойша хоним: “Сиз кимсиз?” – дейди. Аднан Мандарас: “Мен Туркия Бош вазириман” – дегач, Усмонли хонимлари ҳам йиғлаб юборишади.
Франция сафари ниҳоясига етгач, Аднан Мандарас Туркияга қайтади. Ва мамлакатнинг ўша пайтдаги президенти Жалол Байарга мурожаат қилиб: “Мен Парижда Усмонли оиласининг хонимлари французларнинг кирларини юваётганига гувоҳ бўлдим. Ғайридинлар султонимиз хонимларини камситиш учун шундай ишга қўйганига шубҳам йўқ. Бу ҳол мусулмон ва турк учун исноддир. Шу сабабдан мен уларни авф қилиб, Туркияга қайтариш ҳақида қарор чиқармоқчиман” – дейди. Бош вазирнинг бу гапларидан қўрқиб кетган президент: “Аднан бей, жим. Бу ҳақда бошқа оғиз оча кўрманг. Бу гапингиз камолист газетачилар ёки анави ҳарбийларнинг қулоғига чалинса, улар ғала-ғавур кўтариб, ҳарбий тўнтариш уюштириб, сиз билан мени қатл қилишади” – дейди.
Ана шунда Аднан Мандарас чўнтагидан бир қоғоз чиқаради ва президент Жалол Байарга узатади. Бу қоғоз Бош вазирнинг истеъфо сўраб ёзган аризаси эди. Президентнинг: “Бу истеъфонинг сабаби нима?” – деган саволига жавобан Аднан Мандарас тарих китобларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилган мана бу сўзларни айтади:
“Ғайри юртларда ғайридинларнинг кирини ювишдек паст ишларда хор бўлиб юрган оналари ва оталари, болалари ва қизлари бор юртга раҳбар бўлишдан ор қиламан”.
Саид Аскар
Комментариев нет