Шаҳарда яшаганимда бир қўшнимнинг икки фарзади бор эди, каттаси қиз,
кичиги ўғил бола. Қизчанинг характер-хусусиятлари ўғил болага ўхшар эди: ҳеч
балодан қайтмас,ўзидан каттами, кичикми, уришиб, ѐқалашиб, тош отиб, тепишиб
кетаверарди. Тенгқурлари орасида эркакчасига сўкиниш унга одатий ҳол эди.
Ўғли эса аксинча, одамови, йиғлоқи, аразчи, юввош, ўзини ҳимоя қила
олмайдиган эди, уни доимо опаси ҳимоя қилиб юрарди. Биз у қўшнига икки
фарзандингини характерлари алмашиб қолган деб айтардик, у эса жилмайиб,
гапимизни тасдиқлар эди.
Бугунги суҳбат мавзумиз, айнан шу ҳақда: айрим эркакларда аѐллик
психологик белгилари ва айрим аѐлларда эса эркаклик психологик белгиларининг
асослари ва тарихий-таржидий келиб чиқиши мавзусида бўлади.
Одатда эркаклар хафа бўлмайди, балки ғазабланадилар, аѐллар эса аксинча
кўпроқ хафа бўладилар. Бироқ эркаклар орасида ҳам араз қиладиган, хафа
бўладиганлари кўплаб топилгани сингари, психологик жиҳатдан эркаксифат
аѐллар ҳам анчагина топилади. Сиз агар эркак кишининг хафа бўлганини,
аразлаганини ѐки аѐлнинн жахл отига миниб, оламни бошига кўтариб, қават-қават
қилиб сўкинаѐтганини кўрсангиз, билинг-ки, бундай шахсларда қарама-қарши
жинс вакилларининг психологик белгилари бор. Биз бундай руҳий кўринишларни
гермофродит ѐки соф ўзбек тилини қўллаб, уни қўшжинсли психология деб
атаймиз.
Одамзоддаги бундай руҳий ҳолатларнинг тарихий-тадрижий асослари ҳақида
фикр юритишдан олдин эркаклик ва аѐллик психологиялари ҳақида айрим
мулоҳазаларни айтиб ўтишни лозим деб ҳисоблаймиз.
Дастлаб одамзоддаги икки жинслардан ҳар бирига қатъий тегишли бўлган
психологик белгиларни бир-биридан ажратиб оламиз. Эркакларда:
жахлдор,бўйсиндиришга уринувчи, уришқоқ, қатъийлик, бир сўзлилик, қарор
қабул қилишда деярли мустаққил, хукмронликка моил, бошқарувчи, етакловчи,
мардлик, ботир,ваъдасига содиқ ва хоказо. Аѐлларда: бўйсинувчи, кутувчи, ўзини
ҳимоя қилувчи, кимнингдир паноҳида яшовчи, эргашувчи, ўзида латофатни
намоѐн қилувчи, қалби нозик, бошқаларнинг маслаҳат ва кўрсатмаларига амал
қилувчи, араз қилувчи, хафа бўлувчи, хадикчил, эҳтиѐткор, ваъдасига вафосиз ва
хоказо. Эркакларда ақл ҳукмронлик қилса, аѐлларда ҳиссиѐтлар кучлироқ бўлдаи.
Қадим замонларданоқ эркаклардаги етакчилик, бошқарувчанлик сингари
хусусиятлар тафаккурнинг тараққиѐти учун сабаб бўлган ва шу боис
эргашувчанлик ва давом эттирувчи хусусиятларни ўзида мужассам қилган урғочи
вакилларда ҳиссиѐтлар кўпроқ тараққий этган. Яратгувчи аѐлларни тафаккурдан
қисган, бироқ унинг ўрнига ҳиссиѐтларни қўшқўллаб берган. Йиғлоқиликнинг
сабаби ҳам улардаги ҳиссиѐтларнинг кучли эканидандир. Худди шунингдек,
инсоният тарихида аѐллардан кучли математик ѐки файласуфлар деярли
кўринмайди, лекин адабиѐт ва шеъриятда улар яхшигина натижаларга
эришишлари мумкин. Яна бир фарқ: эркак ва аѐлнинг товушлари ва ҳид билиш
имкониятларида ҳам фарқ мавжуд. Шу ўринда, яна бир қатъий фарқ шундан
иборат-ки, инсоният тархида давлатлар ва миллатлар ўртасидаги урушларни ҳар
доим эркаклар бошлайди, аѐллар эса ҳамма замонларда ва ҳар қандай урушларга
қаршидирлар.
Буларнинг барчаси эркак ва аѐларнинн руҳият оламидаги хос
хусусиятлардир. Бироқ юқорида қайд этганимиздек, бу хусусиятлар қарама-қарши
жинс ўртасидаги қатъий чегара эмас, эркакларда аѐлларга ва аксинча, аѐлларда
эса эркакларга хос бўлган психологик хусусиятлар кўплаб учрайди.
Одамзод ҳаѐтида учрайдиган бундай ҳодисаларнинг сабаби ва тарихий келиб
чиқишини чуқурроқ англаб етиш учун биз ўзимизнинг анъанавий услубимизга
содиқ қолган ҳолда яна тирик мавжудодларнинг таржидий тараққиѐтига назар
ташлаймиз.
Аввало шуни айтиш лозим-ки, ўзаро ўхшаш нарса ва жараѐнларнинг
тарихий-тадрижий асослари ва уларни бошқарувчи қонунлар битта. Биз сайѐралар
деганимизда қуѐш атрофида айланувчи осмон жисмларини тушунамиз, улар бирбирларидан физик ва химиявий жиҳатдан қанчалар фарқ қилмасин, барибир
уларнинг асоси ва бошқарувчи қонунлар ягонадир. Айнан мана шу бир хил
қонунларга бўйсиниш хусусияти ҳар қандай қарама-қарши жараѐнларни
умумлаштиради. Худди шунингдек, тириклик олами деган сўз барча наботот ва
ҳайвонот оламини бирлаштиради. Бундай умумлашувга сабаб уларни бошқарувчи
қонун ягонадир. Одамзод онги одатда умумлаштириш, яъни синтез қилиш учун
албатта қарама-қарши томонларга бир хилда таъсир этувчи қонунларни асос
қилиб олади. “Одамзод” сўзида ифодаланувчи тушунча эркаклар ва аѐлларни
умумлаштирувчи иборадир, бу ҳолат ҳам уларнинг пайдо бўлиш тарихий
асослари ягона эканидан далолат беради. Тараққиѐт давомида улар икки қарамақарши жинсларга бўлингани учун учун у эркаклар ва аѐллар сўзлари билан
ифодаланади. Бу мулоҳазаларимизнинг барчаси гап нима ҳақида кетаѐтган бўлса,
уларнинг тарихий келиб чиқиши ва бошқарувчи қонунлар битта эканини
англатади. Бу қонуниятга кўра эркаклар ва аѐллар бир-бирларидан қанчалар фарқ
қилмасин, уларнинг ўхшашлик белгилари йўқ эмаслигидан далолат беради.
Чунки, юқорида айтилганидек, асос, яъни келиб чиқиш ягонадир.
Гермофродит белгилар икки турда бўлади: 1. Мутлақ. 2. Қисман. Бир танад
икки турдаги жинсий белгиларни олиб юрувчи мавжудодлар мутлақ
гермофродитдир, уларга масалан ѐмғир чувалчанги мисол бўла олади. Вужудида
қарама-қарши жин вакилини нг айрим белгиларини олиб юрувчи мавжудодлар эса
қисман гермофродитдир.Бунга мисол қилиб балиқларнинг айрим турлари,
бақаларни айтиш мумкин.
Аввало шуни алоҳида таъкидламоқ лозим-ки, гермофродитлик, яъни
қўшжинслилик икки турли бўлади 1. Жисмоний. 2. Руҳий, психологик.
Маълумотларга кўра мутлақ жисмоний қўшжинслиларда эркаклик ва аѐллик
жинсий аъзолари бир пайтнинг ўзида мавжуд бўлади, фанда кўпинча улар
трансгендерлар деб аталади, бироқ уларнинг жинсий хусусиятларнинг ҳар иккиси
ҳам тараққий этмаган бўлади ва жуда кўп ҳолларда ўзидан насл қолдириш
хусусияти бўлмайди.
Тадрижий тараққиѐт шажарасидан жой олган мольюскалар типидан бошлаб
то қушлар синфига қадар жой олган барча ҳайвонлар қисман жисмоний
гермофродитлардир. Айрим қушларнинг нарлари (яъни эркаги) тухум босиши ѐки
бақаларнинг зарурат пайдо бўлганида урғочиси эркак бақага эврилиши қисман
жисмоний қўшжинслилик белгиларидир
Биз ушбу мулоҳазаларда мутлақ қўшжинслиларнинг жисмоний хусусиятлари
ва психологияси мавзусини четлаб ўтамиз. Чунки одамзод оламидаги бу ҳодиса
фанда яхшигина ўрганилган.
Яъни ушбу мулоҳазаларимизда мутлақ гермофродит одамларнинг
психологиясини эмас, балки қўшжинсли психологик белгиларни тадқиқ этамиз.
Бугунги мавзумиз аниқ бир жинсга тегишли (эркак ва аѐл) одамлардаги ўз
жинсига зид бўлган психологик хусусиятларини намоѐн этиши ҳақида бўлади.
Илк ибтидоий тирик мавжудордлар бир хужайралилар бўлиб, уларда
жинсларга бўлинмайди.
Сўнгра тириклик саҳнасига кўп хужайралилар кириб келади, улар ўзлари
билан бирга қарама-қарши жинс хусусиятларини олиб кирдилар. Ушбу оламдаги
мутлақ қонунуниятларга кўра фақат икки турдаги жинслар мавжуд, учинчи жинс
мавжуд эмас.
Тириклик дунѐсининг тадрижий тараққиѐтида жинс билан боғлиқ жуда
кўплаб ўзгаришлар бўлиб ўтган. Аксарият тирик мавжудодлар жинснинг ѐ у
турига ѐки бу турига тегишли, яъни эркаклар ва урғочилар. Эвольюцион
тараққиѐтга нигоҳ ташлаб, шуни айтишимиз мумкин-ки, ҳар икки жинс
хусусиятлари битта вужудда мавжуд бўлган ҳайвонлар шажаранинг хордалилар
типи сувда ҳам қуруқликда яшовчилар синфига қадар сақланиб қолган. Хатто
қушларнинг қадимий аждодлари ҳам гермофродит бўлгани эҳтимолдан йироқ
эмас, чунки қушларнинг жуда кўп турларида мода тухум қўйгач, нар қушлар ҳам
полопонлар очиб чиққинуча галма-галдан уларни босиб ѐтади. Умуман эркак ва
урғочига қатъий бўлиниш фақат қушлар оламида намоѐн бўлади. Қушларнинг
аксарият турларида нар ва мода қушлар ўзларининг ташқи кўриниши, сайроғи ва
бошқа белгилари билан фарқ қилади. Бу фикрларимизнингнинг барчаси тирик
мавжудодларнинг жисмоний сифатлари ҳақида бўлиб, мақоламизга қўшимча
маълумотлар тариқасида киритишни лозим деб топдик.
Биз қўшжинсли психологик белгиларни тадқиқ этмоқчимиз.
Яъни тирик мавжудодларга хос бўлган сифатлар фақатгина жисмоний эмас,
балки руҳий-психологик хусусиятларга ҳам эгадир. Ҳайвонот олами
вакилларининг ҳаракат-амалларига қараб шуни айтиш мумкин-ки, тириклик
оламида эркаклик ва урғочилик психологик белгилар ҳали-ҳануз қатъий
ажралмаган, бу ҳолат хатто одамзод психологиясига ҳам тегишли. Албатта
тараққиѐт босқичларида дастлаб жисмоний ажралиш содир бўлган, яъни тирик
мавжудодлар дастлаб эркак ва урғочи жинсларга бўлинган. Бироқ тирик
мавжудодларда психологик хусусиятлар пайдо бўлганига (нисбатан) у қадар узоқ
вақт ўтмаганини ҳисобга олсак, тирик мавжудодларда руҳий психологик бўлиниш
то бугунга қадар давом этмоқда дея хулоса қилиш мумкин. Барча юқори даражада
тараққий этган ҳайвонот олами вакилларида, шу жумладан одамзодда ҳам
қўшжинсли психология то бугунга қадар сақланиб қолган.
Аксарият одамларда қарама-қарши жинснинг психологик белгилари то
бугунга қадар мавжуд.
Бунинг асослари қаерда?
Аввало шуни айти лозим-ки, тирик мавжудодлар психологик хусусиятлари
кечроқ бошланган, чунки тубан ҳайвонларда психика жуда суст намоѐн бўлади.
Аксарият тубан мавжудодларда қўрқув ва ўз-ўзини севиш туйғусидан бошқа
руҳий хусусиятлар кўзга ташланмайди. Фақат ҳашоратлар синфига келиб нафрат
вахшийлик, душмандан уч олиш сингари озиқланиш ва ўзини ҳимоя қилиш билан
боғлиқ бўлмаган психик белгилар кўрина бошлайди.
Бонобарин, тирик мавжудодларда биринчидан, психологик хусусиятлар
пайдо бўлиши тадрижий тараққиѐтда анча кечроқ бошланган. Иккинчидан эса
шуни айтиш мумкин-ки,барча тирик мавжудодлардаги психологик белгиларнинг
келиб чиқиш асослари ягона. Энг аниқ намоѐн бўладиган жинс билан боғлиқ
бўлган руҳий белгилар тирик мавжудодларнинг ўз авлодларининг яшаб кетиши
учун қилинадиган саъй-ҳаракатлар кириб келганидан кейин намоѐн бўлиб боради.
Бинобарин, зурриѐдларга ғамхўрлик қилиш психологик хусусиятларнинг
пайдо бўлиши учун асосдир, масалан, ҳашоратлар ва ундан тубан мавжудодларда
психологик белгилари деярли мавжуд эмас. Тириклик дунѐсида авлодларнинг
келгусид яшаб кетишини таъминловчи инстинкт туфайли мавжудодлар нафақат
ўз-ўзини севиши ѐки ҳимоя қилиши, балки ўз зурриѐдларига нисбатан ҳам
турлича туйғулар пайдо бўлаѐтган эди, мавжудодлар энди нафақат ўзини, балки
зурриѐдларини севиши, уларни озиқлантириши, душманлардан ҳимоя қилиши
зарурати пайдо бўла борган. Ана шу инстинкт-мажбуриятлар туфайли
эвольюцион жараѐнда тирик мавжудодлар ҳаѐтига аввало туйғулар ва туйғулар
таъсирида пайдо бўлувчи турлича психологик белгилар кириб кела бошлади.
Тадрижий тараққиѐтда бизлар психика деб атовчи хусусиятларнинг бошланғич
нуқтаси тирик мавжудоларнинг авлодларига ғамхўрлик қилиш давридан
бошланган, десак фикрларимизда хатога йўл қўймаган бўламиз. Яъни тириклик
шажарасининг қушлар дунѐсига қадар руҳий белгилар у қадар кўзга
ташланмайди. Ўз авлодларига ғамхўрлик қилиш ва уларнинг келгусида яшаб
кетишларини таъминловчи психологик хусусиятлар (масалан, меҳр) тириклик
шажарасининг балиқлар синфида қисман кўзга ташланса-да, қушлар оламида у
жуда яққол намоѐн бўлади. Шу боис барча психологик белгилар пайдо
бўлишининг илк нуқтаси қушлар дунѐсидан бошланади, деб қатъий айта оламиз.
Одамзодда шаклланган барча туйғуларининг бошланғич нуқтаси ўз
авлодларини келгусида яшаб кетишини таъминлаш учун хизмат қилувчи меҳрмуҳаббат туйғусидир.
Бу мулоҳазаларда мантиқ топиш учун тирик мавжудодларнинг насл
қолдириш ва зурриѐдларни келгусида яшаб кетишини таъминловчи инстинктлари
ҳақида мулоҳаза юритишимиз лозим бўлади. Бу ерда бошқа асослар излашнинг
ҳожати йўқ. Тириклик дунѐсидаги психологик белгиларнинг пайдо бўлишида
мангулик илинжи қонунидан ўзга асос бўлиши мумкин эмас.
Шу боис биз бу ерда одамзоддаги ўз зурриѐдларини севиш ва ғамхўрлик
қилиш инстинкти ҳақида мулоҳазалар юритишни лозим деб топдик. У тирик
мавжудодлардаги мангулик илинжининг натижасидир, бусиз тириклар дунѐси то
бугунга қадар яшамаган бўларди.
Одамзодда қисман қўшжинслиларнинг икки белгиси бор: 1. Жисмоний. 2.
Психологик.
Мулоҳазаларга аниқлик киритиш учун дастлаб одамзоддаги қисман
қўшжинслиликнинг жисмоний белгиларини санаб чиқамиз. Эркаклар аѐлларга
хос бўлган жисмоний қушжинслилик белгилари қуйидагилардан иборат: Товуши
аѐлларникига ўхшаш тонда ингичка бўлади, семиришга моил, кўкрак меъѐридан
каттароқ, қадам босиши аѐлларникига ўхшаш, бу ҳолат эркакнинг тос суяги ѐн
томонга кенгроқ эканидан далолат беради, соқол-мўйлов сийрак, мускуллар
гўштли, бироқ нисбатан кучсиз, ҳид билиш қобилияти эса кучли. Аѐлларнинг
эркаксифат жисмоний белгилари эса қуйидагилардир: кўкраклар нисбатан кичик
ва кенгроқ доирада ѐйилган, овози йўғон, юзи сертук, тос суяги меѐрга нисбатан
тор, ҳид билиш қобилияти пастроқ, мускулларнинг нисбатан бақувват бўлиши ва
ҳоказо.
Аслида бундай белгиларга эга бўлган кишилар мутлақ эмас, балки қисман
гермофродит бўлиб, уларда ўз жинсининг хусусиятларини тўла-тўкис намоѐн
қила оладилар. Бу белгиларни эса, пассив, яъни инсон жинсига ва руҳият оламига
таъсир кўрсата олмайдиган белгилар деб аташ мумкин. Улар қарама-қарши жинс
вакилининг айрим жисмоний белгиларини ўзлари билан олиб юрадилар. Ҳеч бир
одам мен мутлақ аѐл ѐки эркакман, дея керилмасин, деярли ҳар бир одамда
қарама-қарши жинснинг айрим жисмоний ѐки психологик белгилари, барибир
мавжуд. Ёш болаларнинг товуши ўсмирлик давригача қизларники сингари
ингичка тонда бўлишининг сабаби ҳам шунда. Умуман, одамзод ҳаѐтида бундай
мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Хуллас, қисман қўшжинслиларнинг айрим
ҳаракатлари, қилиқлари, жамоа орасида ўзини тутиши қарама-қарши жинс
вакилига ўхшаб кетади ва бундай ҳолат деярли ҳамма одамларда учрайди.
Уларнинг кўпчилиги биология ва тиббиѐтда етарли даражада ўрганилган. Биз эса
қўшжинслиликнинг психологик белгиларини тадқиқ этишда давом этамиз.
Дастлабки асосий фарқ тафаккур ва ҳиссиѐтларда кўринади. Эркакларда
тафаккур кучлироқ, аѐлларда эса ҳиссиѐт ва туйғулари кўпроқ тараққий этган ва
бу белгилар одамзоднинг бутун ҳаѐтида таъсир этиб туради ва бошқаради.
Агар эркак кишида тафаккурга нисбатан ҳиссиѐтлари кучлироқ бўлса, унинг
руҳият оламида аѐлларга хос хусусиятлар кўпроқ бўлади, бундай эркаклар
масалан сўкинишни эплаш олмайдилар. Жамоа орасида ўзларининг одобли экани
билан ажралиб турадилар.
Ботирлик эркакларга хос хусусият, қўрқув эса эркакларга нисбатан аѐлларда
кўпроқ бўлади, аниқроғи қўрқув аѐлларга кучлироқ таъсир қилади.
Гарчанд, жинсларга ажралиш тадрижий тараққиѐтнинг мольюскалар
типиданоқ бошланган бўлса-да, психологик белгиларнинг ажралиши юқорида
айтилганидек, кечроқ содир бўлган ва ҳанузга қадар давом этиб келмоқда.
Эркаклик ва урғочилик руҳий белгиларнинг фарқ қилиши фақат сут
эмизувчилардан бошлаб қатъий кучга киради. Шунингдек, бу белгилар жамоаоила усулида яшовчи ҳайвонот оламида яққолроқ кўринади. Якка тартибда
яшовчиларда қўшжинсли психологик белгилар у қадар аниқ кўринмайди, яъни
якка тартибда кун кечирувчиларда ѐ эркаклик ѐки урғочилик психологик
белгилари қатъийроқ бўлади. Бунинг сабаби шуки, жамоа ѐки оила усулида
яшовчи ҳайвонларда эркак мавжудодлар ҳам зурриѐдларининг келгусида яшаб
кетишлари учун маъсулдир ва бу мажбурият уларда урғочилик психологик
белгиларнинг сақланиб қолиши учун сабаб бўлган. Бу ҳолатлар асосан сут
эмизувчилар синфига тегишли. Қушларда эса қўшжинсли психология аниқроқ
намоѐн бўлади. Масалан қалдирғочлар тухумини нар ва модалари галма-галдан
босади, полопонлар тухумдан чиққач, ота-оналарнинг зурриѐдларига маъсулияти
бир хилда бўлади – бир хилда меҳр кўрсатади, уларни боқади, тарбиялайди,
учирма қилади. Бу ҳолат қалдирғочларда эркаклик ва урғочилик психологик
белгилари ажралмаганидан далолат беради. Хонаки товуқларда эса, жўжалар
тухумдан чиққач, уларни фақат она товуқлари парваришлайди, хўроз эса бу
жараѐнда иштироқ этмайди.Биз ўзбекларда “Ҳа, хўроз!” ибораси “Ҳа эркак!”
маъносини англатиши ҳам шундан. Бу ҳолат тараққиѐт давомида хонаки
товуқлардаги эркаклик ва урғочилик психологик белгилари ажралиб чиққанидан
далолат беради.
Психологик белгиларнинг қатъий фарқи сутэмизувчиларда намоѐн бўлади.
Тадрижий тараққиѐтда эркалик ва урғочилик психологик белгиларнинг бирбиридан ажралиши тахминан қуйидагича кечган.
Мутлақ гермофродит ва унга яқин хайвонларда, масалан бақаларда умуман
ҳеч қандай психологик белгилар намоѐн бўлмайди, бинобарин эркаклик ва
урғочилик психологик белгилар ажралгани ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.
Қушлар синфига келиб, психологик белгиларнинг дастлабки кўринишлари
кўзга ташланади, бироқ улар мутлақ белгилар, яъни ягона бўлиб, улар эркаклик ва
урғочилик белгиларига ажралмаган эди. Қушларнинг нар ва модаларида, гарчанд
жисмоний белгилар жинс шаклида ажралиб чиққан бўлса-да, психологик
белгилар бир-биридан фарқ қилмайди.
Психологик белгиларнинг эркаклик ва урғочилик белгилари сут
эмизувчиларда қатъийроқ фарқ қилишини гувоҳи бўламиз. Бу фарқ асосан якка
тартибда яшовчи мавжудодларда аниқроқ намоѐн бўлади, яъни якка тартибда
яшовчи ҳайвонларнинг психологик белгилари ѐ эркаклик ѐки урғочилик шаклида
аниқ кўринади. Бунга мисол қилиб хонаки итларнинг яшаш усулини мисол
келтириш мумкин, итларнинг эркаги зурриѐдларни вояга етказишда иштирок
этмайди.
Жамоа-оила усулида яшовчи ҳайвонларнинг ҳар бирида қарама-қарши жинс
психологик белгилар аралаш келади. Масалан, зурриѐдларни ҳимоя қилишда
урғочилар ҳам жангга киради, ѐки жамоадаги ѐш ҳайвонларга мехрибонлик,
тарбия, ҳимоя сингари мажбуриятлар эркаклар психологиясига ҳам хос
хусусиятдир.
Тирик мавжудодлардаги оналик меҳри урғочилик психологияси учун йўл
очади. Ўз зурриѐдларига ғамхўрлик қилувчи эркак жинсли турларда урғочилик
психологияси ҳам намоѐн бўлади. Бунинг учун турнинг яшаш усули оила-жамоа
шаклида бўлмоғи лозим ѐки аксинча оила жамоа ҳолда яшовчи ҳайвонларнинг
эркак вакилларида ҳам урғочилик психологик белгилари пайо бўлган Бундай
яшаш усулида оталарда ҳам авлодларга ғамхўрлик инстинкти пайдо бўлади ва
урғочилик психологияси учун йўл очади.
Бинобарин, одамзоддаги ҳам эркакларга, ҳам урғочиларга хос бўлган умумий
психологик белгилар аждодларимизнинг қадимдан жамоа ҳолда яшаганидан
далолат беради, акс ҳолда, биз эркакларда ўз фарзандларимиз ва айниқса
набираларимизга нисбатан меҳрва муҳаббат туйғуси вужудга келмаган бўларди.
Бу жараѐнда яна бир босқич, эркак мавжудоднинг урғочи учун кураши, яъни
урғочига эгалик қилиш ҳуқуқи учун бўладиган курашлар эркаклик психологияси
учун сабаб бўлган, зурриѐдларга меҳрибонлик қилиш эса урғочилик психологияси
асосидир. Эркаклик психологияси шавқатсизликка моил, урғочиларда меҳр-
шавқат кучлироқ. Шу нуқтадан эркаклик ва урғочилик психологик белгиларининг
ажралиш жараѐни бошланади. Бунда рашк туйғуси ва эгалик қилишга уриниш энг
асосий вазифани бажарган.
Маълумки, одамзоддаги рашк эркаклар ва аѐлларда бир-биридан фарқ илади,
шунингдек муҳаббати ҳам. Одатда эр кишилар эгалик қилишга уринадилар ва
унга эриша олмаганлари учун рашк қиладилар. . Аѐллар эса кўпроқ севилишни
истайдилар, шунингдек эътиборсизлик ва севилмаганлари учун рашк ўтида
ѐнадилар.
Лекин эркаклик ва урғочилик психологик белгилар то бугунга қадар тўлиқ
ажралиб чиқиб, ниҳоясига етмаган. Деярли ҳар қандай одамда қарама-қарши жинс
вакилининг психологик хусусиятларини кўриш мумкин.
Шавқат барчага, яъни эркакларга ҳам аѐларга ҳам тегишли.
Бошқаларни камситиш ѐки ғийбатга моиллик аѐллик психологик белгисидир,
аммо шундай хусусиятга эга бўлган эркаклар ҳам анчагина учрайди.
Математика эркаклик психологиясига тегишли, адабиѐт эса аксинчадир
Қатъият эркаклик белгисидир, аммо барча эркаклар ҳам қатъиятли бўла
олмайди, айрим аѐллар бу борада эркаклардан устун туради.
Эркаклардаги аѐллик психологияси эса эзгулик учун хизмат қилади. Агар
эркакларда аѐллик психологик белгилари кучлироқ бўлса, у бўйсинишга моил,
эргашувчи, хиссиѐти ва шунинг баробарида ижодий қобилияти кучли бўлади.
Бундай эркак, масалан адабиѐт ва шеъриятда улкан ютуқларга эришиши мумкин.
Аѐллардаги эркакча психология ѐвузлик учун хизмат қилади. Бундай аѐллар
хукмронликка интилувчан, қаътиятли, қарор қабул қилишда мустаққил,
бўйсинмас, жанжалкаш ва инжик бўлади ва табиий-ки, бу хусусиятлар билан
кўпчиликка ѐқмайди. Бундай аѐллар билан фақат аѐллик психологик белгиларга
эга бўлган эркаклар бирга ва бир умр яшай оладилар.
Бу оламда ҳамма нарсани мувозанатда ушлаб турувчи меъѐр қонуни амал
қилади, меъѐр бузилган жойда ҳамма нарса вайрон бўлади...
Абдусалом Норматов
close
Would you like to report possible abuse to our Abuse Team? If so, please use this email: abuse@vimo.uz
Қўшжинсли психология: Эркак сифат(Характерлик) кизлар / Qo'shjinslik Psixologiya: Erkak sifat(Harakterlik) qizlar....
Комментариев нет