close

Would you like to report possible abuse to our Abuse Team? If so, please use this email: abuse@vimo.uz

ЮРТДА АДОЛАТ БОРЛИГИНИ КААНДАЙ БИЛСА БУЛАДИ?

TelegramYulduzlari avatar   
TelegramYulduzlari
Қаерда бир фақирнинг қорни тўйиб овқат емаяпти, демак у ерда бошқанинг ҳаққини еб ўтирган кимдир бор..
Бу воқеа Канадада бўлган...
Сиз суръатини кўриб турган бу қария нон ўғирлагани учун суд қилиган. У айбини инкор этмайди, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини билдиради.
Ҳакам унга:
- Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини ҳам биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, - деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.
Суд залида сукунат ҳукм сурарди...
Бироздан кейин ҳакам суд иштирокчиларига қарата шундай деди:
- Сизларнинг ҳаммангизга ҳам ўн доллардан жарима соламан. Чунки сизлар яшаётган шаҳарда нон ўғирлашга мажбур бўлган фақир яшаяпти!.
Ўша онда 480 $ пул йиғилди ва уни ҳакам қарияга берди.
Ҳакам «Қаерда бир фақирнинг қорни тўйиб овқат емаяпти, демак у ерда бошқанинг ҳаққини еб ўтирган кимдир бор» деб судни якунлади.
oybekergashev
oybekergashev 3 лет назад
salom
0 0 Ответить
Показать больше