close

Would you like to report possible abuse to our Abuse Team? If so, please use this email: abuse@vimo.uz

Нега ?

Xbox avatar   
Xbox
Ҳиндлар инглизларнинг методикасидан фойдаланиб болага ёшлигидан “нега?” деган саволни шакллантиришар экан.....
Ҳаммаси оддий.
Биз фарзандларимизда максимал даражада нега? деган саволни шакллантиришимиз керак. Ҳиндлар инглизларнинг методикасидан фойдаланиб болага ёшлигидан “нега?” деган саволни шакллантиришар экан.
Масалан, бола “нега атиргул қизил?” деган саволга имкон борича максимал жавоб топиб беришга ҳаракат қилиш керак экан. Масалан, эътибор берганмисиз бизнинг болаларда кўпроқ “бу нима?” деган саволлар кўп учрайди.
Инсонда қанчалик “нега?” савол бонг урса, у шунчалик ўз устида ишлашига мажбур бўлар экан, чунки мия айнан нега деган саволда кўпроқ озуқа талаб қилар экан ва у “critical thinking” қобилиятини ошириб юбораверар экан.
Бу ким? У нима? саволларига жавоб бериб катта бўлган болалар эса асосан ўша саволларга жавобни олиши билан мияни ишлатишдан тўхтатар экан, яъни “бу нима?” “бу атиргул”, ҳа, демак бу атиргул, чунки катталар шундай дейишди, нега бу айнан атиргул, нима учун у айнан атиргул деб номлаган деган саволлар қизиқтирмас экан.
Фақат фактлар билан ишлаш боланинг креатив фикрлашини ҳам сўндириб қўяр экан. Масалан, Канада мактабларида “Светофорнинг нечта ранги бор?” деб эмас, “нега светофор уч хил рангда, сен бўлганингда уларни қайси рангларга буяр эдинг ва нега?” деган саволга жавоб топиш креатив фикрлашни оширишда муҳим кўрсаткич ҳисобланар экан.
Хуллас негааааааа деган саволни ўзимизда ҳам, болаларимизда ҳам кучайтиришимиз керак.
Комментариев нет