Икки дона шашлик / Ikki dona shashlik - Bo'lgan Voqea

Мен буни айтишим керак!!! <br>Ишонасизларми бу постни соат кечаси икки яримдан кейин ёздим.
 
Ишга кирганимга бир йилдан ошганиди адашмасам. Кичик бир ходимман ойлик маош рузгор,йулкира ва тушликдан ошишиям махол пайтлар эди. Оилалиман иккита фарзандим бор. Булибам кичкинаси хали 1 ёшга тулмаган эди.Буни устига дадам огриб куп шифохонада ётарди. Бизи укиб шу кунларга етишимиз учун борини хатто соглигини тикканди дадам хам умри узок булсин.
Чунтагимда пул колмаган деярли, ойликкача етишни уйлаётган пайтимда дадам :" Углим имкон килсанг шашлик олиб кел"-деб колди."Хуп"-дедиму бош котди. Чунки хонада бир узи ётмайди. Дадилрок олиб келиш керак. Пул эса деярли йук.
Бирдан ишхонага кириб турадиган мижоз ака эсимга тушди. Куп ишларини битириб турардим. Зур шашликхонаси борлигини эшитгандим, бирок пул бумай бора олмаган эдим.
Телефон килиб бор гапни айтдим. "Тезда келинг ука"-деди. Бор пулим йулкирага кетди. Куришдик. "Кел ука утир"-деб шашлик буюрди. " Ака пулим йук дадамга 2 та шериги билан солиб берсез булди"-дедим хижолат булиб. Йигит кишини чунтагида пул булмаса назаримда бундан ортиги бумайди. Очиги ичим йигларди..
Ака шашликларни обкелтирди куймай. Утириб шошилиб едим, корин оч эди хакикатда. Ушанда у деди : " Ука менам осмондан тушиб бунака бупкомаганман, мендаям кийинчилик, йукчилик булган. Мениям куллашган. Диккат булманг, хаммаси учун мукофотланасиз"
Шундай деб чунтагимга каршилигимга карамай пул солди. Шашликниям 3 кишиликмас 10 кишиликдай килиб купгина солганакан. Булмаса бир дона киркма шашлиги уша пайтда адашмасам 8500 сум турарди 2015 йиллари. Кузимдан ёш чикиб кетди. Дунёда яхши инсон куп барибир.
Дадамга учиб-куниб олиб бордим шашликни. Мазза килиб ейишди.
Мана орадан йиллар утди. Ишлаб, мехнатларим эвазига кутарилиб куп хурмат топдим. Шахсий машина олдим. Уйда хамма шароитим - асосийси ота-онам ва оилам бор шукр. Лекин уша инсонни яхшилигини бир зум булса-да унутганим йук. Бу купчиликка арзимас нарсадан туюлар, лекин килган яхшилиги кузимда колиб кетган!!!
Мана хозир машинани миниб бориб тураман. Хар сафар ё узига, телефон килиб бусаям рахмат айтаман.
Яхши одамларни борига шукр!!! Кийналганни куллаш керак имкон булса!!! Бу ерга тез-тез келиб туриб, уйга хам солдириб олиб кетишни одам килаяпман. Сабаби шу ерга келсам ким буганим эсимга тушади...
Осмонга чикиб колмаяпманми? Одамларга тугри муомила килаяпманми? Кимлигими унутиб куймадимми? Шу ерда барчасини эслайман. Уша бор пулини йулкирага ишлатиб, мултираб : "Ака шашликка пулим йук"-деб уйланиб шашликка кул узатганимни, чунтагимга пул солганида бугзимга бир нима тикилганини, икки сумка нарса билан югуриб кетганимни, дадами кузидаги кувончни, яна бир сумка шашлик билан уйга кириб борганимни!!! Буни унутиш кийин!!! Буни гапирмасам булмайди!!!
Комментарии 1

archi1491
archi1491 27 дней назад
Buy the best microwave convection oven for baking, cooking with buyers guide and review. https://www.bestmicrowave.in/b....est-microwave-oven-i
   0 0
Показать больше