Аслида фитнани ким қўзғаётган бўлиши мумкин?! Аброр Мухтор Али

#САВОЛ: <br>Бугун халқимиз орасида ихтилофли масалалар қўзғалиб, битта мазҳаб ушлайлик, деганларга қарши ҳамма мазҳабга вазиятга қараб амал қилаверайлик, деган гаплар тарқалмоқда. Натижада икки мусулм..
• Бу саволга Муваффақуддин ибн Қудома Мақдисий роҳимаҳуллоҳнинг жавоблари билан жавоб берсам.
• Аввало бу зот ҳақларида қисқача таништирсам.
• Муваффақуддин ибн Қудома Мақдисий роҳимаҳуллоҳ олти юзинчи ҳижрий санада вафот топганлар.
• Боғдоддаги уламолардан, хоссатан Мутасаввуф Шайх Абдулқодир Жийлоний роҳимаҳуллоҳдан дарс олганлар.
• Ҳанбалий мазҳаби йўлида жуда катта хизматлар қилганлар.
• «Умда», «Муқнеъ», «Кофий фил фиқҳил Имом Аҳмад ибн Ҳанбал», «Муғний» каби ўта самарали китоблар тасниф қилганлар.
• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат берган, Қудусни иккинчи бор фатҳ қилган аскарлар сафида жиҳод қилишга мушарраф бўлганлар.
• Қудус ҳижрий 583 сананинг муҳаррам ойида Салоҳуддин Айюбий роҳимаҳуллоҳнинг байроқлари остида фатҳ қилинган, шу жиҳодда энг олди сафда Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ жанг қилганлар.
• Фиқҳий мазҳаблари ҳанбалий, ақидавий мазҳаблари эса асарий бўлган, Қудуснинг фатҳида эса сўфий-ашъарийларнинг олдида юрганлар!
• Шу зот фитна чиқарадиганлар ким эканини айтиб, шундай деганлар:
«Исломдаги (хоҳ ақидада бўлсин, хоҳ фиқҳда бўлсин) ихтилофли масалалар махсус илмий мажлисларда, мутахассис уламолар орасида музокара қилиниши керак. Омма аҳоли ичида, оломон орасида бу масалалар кўтарилмаслиги лозим. Кимда ким омма орасида ихтилофли масалаларни кўтарса ўша одам тафриқага, бахтсизлик ва харобага сабаб бўлади».
• Иқтибос тугади.
• Демак мотуридий ва ашъарийларни адашганга чиқариб, Қудуснинг иккинчи фотиҳларини залолатда, дея айблаётганлар, ўзларини оқлашга уриниб, мазҳабларга аралаш амал қилаверамиз, ким қарши бўлса радикалликка ўша сабабчи бўлади, дея ихтилофли масалаларни халқ орасига узлуксиз тарқатаётганлар айнан фитнага сабаб бўлаётганлар экан.
• Зотан ўшаларга эргашганларнинг табиатида Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ айтганларидек тафриқага, шақоватга ва юртларни ҳароба қилишга ҳарисликни кузатиш мумкин!
• Уламоларга эргашаверинг, ихтилофларни қўзғаётган фитнага мойилларнинг чиройли гапларига алданиб қолманг!
• Зотан улар тажрибада Қудуснинг фатҳига эмас, балки муқаддас Шомнинг ҳароба бўлиши учун хизмат қилаётган фитначилар холос!
©️ Аброр Мухтор Алий
Комментарии 0

Комментариев нет