watermark logo
Advertisement will close in (15)
Ads

Муштарийбону Комилова - O'ZINI 3 QAVATDAN TASHAGAN QIZNI BEXAYO VIDEOSI TARQALDI! KO'RING!

4,141 意见
Xbox
106
发表于 12/28/21 / 在 新闻与政治

⁣«Зам декан» масаласига қайтамиз ўртоқлар.
Бир муддат аввал Тошкентдаги ОТМларнинг бирида талаба декан ўринбосари ёнига Зулфия мукофоти(!) олиш учун танловда иштирок этиш мақсадида тавсиянома олиш учун киргани, декан ўринбосари унга тегажоғлик қилиб, унда кейин 3-қаватдан ташлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқаганди.
Хабарни ўқибоқ бир икки жойлари ёпишмагандек тасаввур уйғонди.
У қизни интервьюсини эшитиб, декан ўринбосари билан қуюқ яқинликдаги расмни кўргач, фикрим қатъийлашди.
Воқеа шахсий тахминимча қуйидагича бўлган.
Талаба қиз декан ўринбосари билан аввалдан ишқий муносабатда бўлган. Параллель бошқа йигит(лар) билан ҳам муносабатда бўлган. Зам декан хонасига кирган, у билан аввалгидек ошиқ-маъшуқ ўйнашаётганда уни бошқа йигит(лар)и қўнғироқ қилиб қолган. Аввалига қўнғироққа жавоб бермаган, кейин жавоб бериб қаердалигини айтган. Йигит қиздан шубҳаланиб зам декан хонасига келган(бу ҳақда қизнинг онаси ҳам айтганди, бошқа ОТМдан қанчадир вақтда етиб келган, «йигити»).
Келгач, эшик берклиги учун тақиллатган, жанжал қилган.
Шармандаликдан нима қилишини билмаган қиз деразадан сакраган. Бу маслаҳат иккаласи(зам декан ва талаба) томонидан келишилган бўлиши, ёки қизни шахсий ташаббуси бўлиши мумкин.
Бу муносабат ошкор бўлса, қиз ютқазиши мумкин, турмушга чиқишга «мўлжал» қилинган ёки қизни «таъмини тотиб кўрган» йигитни йўқотиш қизга зарар, гап сўз ҳам қизни зарарига ишлаши мумкин. Шошилишда қилинган ҳаракат фожиа билан тугалланган.
Воқеа тахминан шундай бўлгани ҳақида ўша вақтдаёқ айтгандим, албатта бу фикр учун кўпчилик аёлларни ғазабига учраганман))
Қонунлар ишламайдиган жамиятларда шахслар фикри муҳимлигича қолаверади.
Бизда ҳам шундай.
Ахборот майдонида манипуляцияни Президентни катта қизи Саида Мирзиёева қилади.
Бирор масалада шахсий фикрини билдирдими, тамом, шуни гапи билан тергов бошланади, шуни гапи билан суд бўлади, шуни гапи билан ҳукм ўқилади. Калласининг шакли қандайдир шаклда бўлган айрим биомассалар ўйлаб ўтирмай, унинг гапига кириб, у айтган ҳукм билан кимнидир бадном қилаверади.
Ўртоқ Мирзиёева, биз ҳуқуқий-суверен, демократик давлатмиз, бизда қонун деган нарсалар бор.
Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекс деган қонун ҳужжатлари бор, жиноят ёки жиноят аломатлари вақтида ишлатилиши керак бўлган. Шахс дахлсизлиги деган нарсалар бор. Сиз шахсий фикрингизни гапиришда, бироз эҳтиёт бўлинг, сизни суддан ҳам юқори кўрувчи муридларингиз бор, оз қолса бориб, сиз айбдор десангиз, самасуд қилиб келишади.
Бу вазиятда сиз ҳам, шу баҳона машҳурликни ният қилганлар ҳам, адашдингиз. Кўпчилиги «еб қўйди».
Айрим лойиҳаларни мақсади ҳеч қандай аёл ҳуқуқи эмас, мақсади мана шунда ҳайпожорлик қилиб, халқаро пулларни олиш.
Агар ниятлари аёллар ҳуқуқи, аёллар зўравонлигига қарши кураш бўлганида, ростакам зўравонликларни ёритишарди, ҳайп бўладиган, кўпик устида турган, ёлғонларни эмас.
Қишлоқларда, вилоятларда қанча аёл-қизларни ҳуқуқлари «зўрланмоқда» бирортаси лом-мим демайди. Қанчадан қанча аёл қизларни конституцион ҳуқуқларидан бири — диний эркинлик ҳуқуқи топталмоқда, бирортаси лом-мим демайди.
Буларни ёритиш шолпиллаб қоладида, ундан кейин, айрим исломофоб раҳбарлар лойиҳасига «жаноза» ўқиб қўяди, бундай аёллар ҳуқуқлари билан шуғулланишса.
Бизни жамиятда аёлларга зўравонлик кўп, тиқилиб ётибди, фақат улар кўрсатаётган, ҳайп қилаётганлар эмасда.
Зам декан масаласига қайтсак, талаба қизимизни айнан зам декан билан, бошқа эркаклар билан бўлган, интим суҳбатлари, ёзишмалари, жўнатган видеолари бугун тармоққа жойланибди.
Видеодаги ҳаракатларга қарасак, бу қиз 10 йил эр кўрган жувонданда тажрибалироқ кўринади.
Демак у зам декан ёнига режа билан кирган, унга зўрлик ишлатилмаган. Ҳаммасини ўз ихтиёри билан қилган.
Бу унинг танлови.
Катта эҳтимол билан зам декан ҳаммасини тан олса керак, ахир Президентни қизи ёлғон гапириши мумкин эмаску!
Қонунлар эмас шахслар ҳукм ўқийдиган давлатларда бу нормал ҳолат.
Айтмоқчиманки, сизга нимани кўрсатишда, ишониб кетаверманг, бироз тафаккур қилинг. Ҳамма нарса ҳам кўринганидек бўлавермайди.

显示更多
0 注释 sort 排序方式