watermark logo

Следующий


Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди

1 Просмотры
Xbox
82
Опубликован в 30 Sep 2020 / В Новости и политика

Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида амалга оширилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ҳам бориб кўрди.

Туркиянинг «Kalyon» ширкати билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган лойиҳага асосан, 8 қаторли янги автомобиль йўли қуриш, 2 қаторли мавжуд йўлни реконструкция қилиш, энергия тежамкор ёритиш мосламалари ўрнатиб, пиёдалар ва велосипед йўлакчалари, майсазорлар ташкил этиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари бир километр йўл қуришга юртимиз ва хорижда кетадиган маблағ ҳамда материаллар қатламини таҳлил қилиш асосида йўл индустриясини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Автомагистраллар билан бирга ички йўлларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Показать больше
0 Комментарии sort Сортировать по

Следующий