Uzauto Motors нархларни ошириш бўйича пиар кампанияни бошлади…ми?!

Panda avatar   
Panda
Блогер Отабек Бакиров ўзининг Telegram каналида Uzauto Motors нархларни ошириш бўйича пиар кампанияни бошлаганлигини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон автомобил бозори Uzauto Motors манфаа..

“Uzauto Motors нархларни ошириш бўйича пиар кампанияни бошлади. Uzauto Motors одатда нархларини кўтаришдан аввал гўёки нархларни оширилишини асослайдиган пиар кампанияни йўлга қўяди. Йўқ, бу сиз истеъмолчилар учун эмас, сизларга тупуриб қўйгани бор монополистнинг, пиар юқорига, тепадагиларга, қарор қабул қилувчиларга қаратилган бўлади.

Кейинги йилларда ишлатилаётган шаблон бир хил: валюта курси ошди, эҳтиёт қисмлар, энергия, иш ҳақи харажатлари кўпайди каби. Аслида эса нархларнинг ошишига сабаб битта: Uzauto Мotors монопол ва у ўзининг нўноқлиги, самарасизлиги ва қора туйнукларини фақат нарх ошириш билан ёпа олади. 

Агар Ўзбекистон автомобил бозори Uzauto Мotors манфаатлари учун аждарҳоча божлар билан ёпиб олинмаганида,  эркин рақобат бўлганида, йилига 2 марта оширмайдими нархларни, бизга бу асло қизиқ бўлмасди.

Бозорнинг ўзи уларнинг бошига уриб жазоларди. Мана бу ҳаволада Uzauto Мotors дилери нархлар оширилишини дастаклайдиган пропагандани бошлаган. Тез орада барча очиқ ва ёпиқ платформалар орқали нархлар оширишни асослаш кампанияси бошланади.

Ҳурматли ОАВ ва блогерлардан монополистнинг бу манфур кампаниясида қатнашмасликларини ва уларнинг нархларни ошишини дастаклаш билан боғлиқ реклама ва пиар мазмунидаги материалларини жойламасликларини сўрайман.

Маълумот учун, охирги марта Uzauto motors автомобиллари прейскурант нархлари 2020 йил 10 мартдан оширилган ва унда айнан камбағал ва ўртаҳоллар учун мўлжалланган Damas ва Spark нархлари 21 фоизгача, Nexia, Cobalt ва Lacetti эса 15 фоизгача юқорилаган. Бу сафар ҳам тахминан шундай ҳатти-ҳаракатлар кутилмоқда.

Ҳурматли, KIA, Hyundai ва Lada дилерлари, тасвирларда келтирилган ҳисоб-китоблар тўғрими? Сиз бундай тарздаги манипуляцияга қандай қарайсиз? Хусусан, айни бир моделнинг турли позициясидаги нархлар солиштирилганга ўхшайди.

Чунки масалан, K5 базавий Комфорт позицияси ҳалиям 294,9 млн.сўм, 376,9 млн.сўмлик модел эса Престиж позицияси ҳисобланади. Яна шунингдек, Hyundai Creta 2020 ва Hyundai Creta 2022 бутунлай бошқа бошқа моделлар. Қисқаси, қип-қизил манипуляция ишлатилган!”, - дея ўз сўзларига якун ясаган Бакиров.




Hiçbir yorum bulunamadı