Ўзбекистондаги федерациялар сони яна биттага кўпайди

{{ME name}} avatar   
{{ME name}}
Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда от спорти турларидан бири бўлмиш “Тентпеггинг” спортини ҳам ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшларни ва ҳарбий хизматчиларни ушбу спорт турига кен..

Ўзбекистон “Тентпеггинг” федерациясининг раиси Миллий гвардия ҳузуридаги от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Н.Ибрагимов ва федерация раисининг ўринбосари лавозимига эса Ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт ишларини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи Қ.Азизовлар сайланишди.

Шунингдек, Миллий гвардия қўмондони Р.Жураев томонидан “Тентпеггинг” спорт турини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш, ушбу спорт тури бўйича Ўзбекистон бўйлаб нуфузли мусобақаларни ташкил этиш, шунингдек Жаҳон ва Осиё мамлакатлари ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритиш ҳамда “Қорабайир” зотли отларни ушбу спорт орқали дунёга танитиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Маълумот ўрнида, “Тентпеггинг” спорт тури Осиё ва Европа давлатларида жуда оммабоп бўлиб, айниқса ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.


Комментариев нет