Яхши хабар: цемент ишлаб чиқариш юқори суръатда ортмоқда

Хусусан, кўмир, нефть ва табиий газ қазиб олиш ортмоқда. Лекин газ конденсати ишлаб чиқариш камаймоқда ва камайиш учинчи йилдирки давом этмоқда.....

 

Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариш юқори суръатларда ортмоқда, хусусан ўтган йилнинг қуйи базаси ҳисобига. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жисмоний ҳажми ўтган 4 ойда 6,6%га ўсган (https://stat.uz/uz/matbuot-markazi/qo-mita-yangiliklar/9398-o-zbekiston-respublikasining-sanoat-ishlab-chiqarishi-2021-yil-yanvar-aprel).

Хусусан, кўмир, нефть ва табиий газ қазиб олиш ортмоқда. Лекин газ конденсати ишлаб чиқариш камаймоқда ва камайиш учинчи йилдирки давом этмоқда.

Бензин ва цемент ишлаб чиқариш ортган. Лекин дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш деярли 2 баробарга қисқарган.

Озиқ-овқатлардан ун ишлаб чиқариш қисқарган. Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш эса кўпайган.

Алкоголь маҳсулотлари ароқ ва пиво ишлаб чиқариш йилма-йил ортиб бормоқда. Суръатлар анча юқори. Вино ишлаб чиқариш эса муттасил камаймоқда.

Хурсанд қиладигани, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш қисқармоқда. Балки тамаки маҳсулотлари ўрнини  ўринбосар гибридлар эгаллаётгандир. Бир нима дейиш қийин.

Комментарии 0

Комментариев нет