Тайинланганига 15 кун бўлган вазир қўлга олинди..

Ҳайратли Қирғизистон: тайинланганига 15 кун бўлган вазир қўлга олинган, 6 ой аввал ишсиз бўлган шахс эса энди бош вазирнинг биринчи ўринбосари ....

Қирғизистон бош вазири ўринбосари, рақамли тараққиёт вазири Азамат Дийканбаев пора талаб қилганликда айбланиб қўлга олинган (akipress.org).

Эътиборлиси, Дийканбаев лавозимга тайинланганига бугун 15 кун бўлган эди.

Бундан ташқари Бош вазир биринчи ўринбосари Артем Новиков ҳам лавозимидан четлатилган (akipress.org). Новиков бир муддат бош вазир вазифасини ҳам бажарган эди. 

Новиков ўрнига Ойбек Жушуналиев тайинланган. Меҳнат фаолиятини сантехникликдан бошлаган Жушуналиев Жапаров ҳокимиятга келганидан кейин ҳайратланарли карьера амалга оширган. Масалан, 6 ой аввал Жапаров давлат тўнтаришини амалга оширган вақтда у ишсиз бўлган. 

Рейтинги пасайиб бораётган Жапаров/Ташиев тандемидан янги ва янги ҳайратли ҳаракатларни кутишда давом этиш мумкин.

Комментарии 0

Комментариев нет