Растаможка Очилдими? 2022 14-февраль Президент карори

{{ME name}} avatar   
{{ME name}}
Растаможка Очилдими? 2022 14-февраль Президент карори
Божхона божи 30% дан 15% га арзонлади. Бу нима дегани? Импорт автомобиллар энди икки баробарга арзонлайдими?
Ўзи ҳозирда импорт автомобиллар учун қуйидаги тўловлар мавжуд(10,000$ лик Chevrolet Spark мисолида):
▪️Машина қийматидан бож 30%=3,000$
▪️Машина мотор ҳажмидан 1.8$ дан=1000сс-1,800$
▪️ҚҚС 15%=1,500$
▪️Утилизация йиғими БҲМ*30 баробар=7,350,000 сўм=680$
ЖАМИ: Битта спаркга 6,980$ бож чиқар эди.
Энди янги ўзгаришга кўра машина қийматидан олинадиган 30% божнинг ўрнига 15% олинадиган бўлди холос. Яъни бошидаги 3,000$ ни ўрнига, 1,500$ тўланади. Қолганлари ўзгаришсиз қолмоқда. Шунда битта Sparkга ўхшаган машинага жами 5,480$ “растаможка” чиқади.
Менимча бу унчалик катта ўзгариш эмас. Камида шу туришига ҳар бир кубик сантиметр мотор ҳажмидан олинадиган 1.8$~3$ лик бож ҳам бекор бўлса, анча енгиллик бўлар эди. Балки расмий қарор чиқса унда шулар тўлиқ акс этар.

Комментариев нет