Орзудаги Тошкент орзуси. Жамоат транспорти

Пойтахтда жамоат транспорти қандай бўлиши ҳақидаги орзуим шу: <br> <br>Шаҳарнинг исталган чекка нуқтасидан марказгача узоғи ярим соат, шаҳарнинг исталган бир чеккасидан бошқа чеккасига бир соатда жамо..

Гап шундаки, бу орзу яқинларгачаям реаллик бўлган. 90- йилларда ва ҳатто 2000- йилларнинг бошида ҳам пойтахтнинг исталган чекка нуқтасидан марказгача ярим соат, шаҳарнинг исталган бир чеккасидан бошқа чеккасига автобус, метро, трамвай ва троллейбусга ўтириб бир соатда етиб бориш мумкин эди. Токи олиб-сотарлар, бузувчилар, бузғунчилар, сотувчилар ва бузиб сотувчилар ва сотиб кейин яна бузувчи очофатлар Тошкентнинг пешонасига ёпиштирилмагунича.

Орзудаги Тошкентда Тошкентга трамвайлар қайтарилади. Барча асосий артериялар - Навоий, Усмон Носир, Тараққиёт, Фарғона йўли, Муқумий, Форобий, Лутфий , Нурафшон ва бошқа асосий кўчалар бўйлаб замонавий трамвайлар ҳаракатланади.

Орзудаги Тошкентда метрода чироқ ўчмайди. Метрони мардикор ва ўғрилар эмас, профессионаллар қуради. Поездлар ҳаракатига қараб соатларимизни тўғирлаймиз Орзудаги Тошкентда.

Орзудаги Тошкентда маршруткалар, калта Исузулар ва калта Самавтолар бўлмайди. Мегаполисда ҳаракатланадиган узун, қулай, ёзда салқин, қишда иссиқ автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Орзудаги Тошкентда йўловчи автобусга улгурмаса, навбатдаги автобус узоғи 5 минутда келишини ва манзилга таксидан кўра тезроқ етиб боришини аниқ билади.

Орзудаги Тошкентда тошкентликлар ишга қатнаш, бозорлик, болаларни мактабга, боғчага олиб бориш учун автомашина сотиб олмайдилар.

Орзудаги Тошкентда ҳукумат аъзолари, вазирлар, ҳокимлар, бойлар ва ҳаттоки пойтахт бошига келган бало - бугунги бузғунчи олиб-сотарлар ҳам жамоат транспортидан фойдаланади. 

Орзудаги Тошкентда жамоат транспорти бир бутун тирик организм бўлади. Йўловчилар унинг энг катта қадриятига айланади.

Комментарии 0

Комментариев нет