Наманган шаҳар 2-сонли ИИБда профилактика инспектори бўлиб ишлаган Сардорбек эсингиздами?....

{{ME name}} avatar   
{{ME name}}
Сардорбек оилада ягона боқувчи бўлишига, иши сабабидан оладиган маоши ўз оиласининг асосий таъминоти бўлишига қарамай, ишдан айрилиш хавфи бўлсада, тизимдаги муаммоларни қўрқмай айтиб чиқди.....
Наманган шаҳар 2-сонли ИИБда профилактика инспектори бўлиб ишлаган Сардорбек эсингиздами?
Сардорбек оилада ягона боқувчи бўлишига, иши сабабидан оладиган маоши ўз оиласининг асосий таъминоти бўлишига қарамай, ишдан айрилиш хавфи бўлсада, тизимдаги муаммоларни қўрқмай айтиб чиқди.
Натижада у айтган муаммолар бир четда қолиб, унинг ўзига Жиноят кодексининг 168(Фирибгарлик)- моддаси билан жиноий иш очилган, тергов ҳаракатлари тугаб, иш судга чиқиш арафасида.
Сардорбек айбловни қатъий рад этмоқда. Адвокати ҳам судда ютиб чиқиб, уни олиб чиқишга ишонмоқда.
Фақат адвокат хар эҳтимолга қарши аризада кўрсатилган пулни махсус ҳисоб рақам(депозит)га қўйиб туриш керак деб ҳисобламоқда.
Сабаби агар суд кўрсатилган далилларга қарамай Сардорбекни айбдор деб топса, уни чиқариб олиш учун ариза берилган сумма қопланиши керак.
Шунга, ҳар эҳтимолга қарши, махсус ҳисоб рақамга аризада кўрсатилган 81 млн сўм қўйиш керак.
Ҳозир Сардорбекни икки томондаги қариндошлари қарз ҳавола қилиб, деярли 60 млн сўм йиғишган.
Яна 20 млн сўм атрофида пул керак.
Сардорбек масаласи кўтарилганда тармоқда кўпчилик «1 та пластик очинг, ёрдам йиғамиз» дейишгани сабаб Сардорбекни онаси, Раънохон хола номига пластик очдик.
Керакли сумма 20 млндан бироз кўпроқ.
Кимдир қарз бериб турмоқчи бўлса, депозитга қўйиб турамиз, судда Сардорбек ютса, суддан кейинроқ қайтиб беришади. Мабодо судда ютқазиб қўйса, суддан кейин эр-хотин ишлаб қарзни узиб юборишади.
Ёки оз-оздан йиғиб, шу пулни йиғиб берсак, оқланиб кетса, адвокат хизмати ва бошқа заруратларига ишлатаверади.
Тушган пул ҳисоботи мана шу пост остида бериб борилади.
Масофадан ёрдам бермоқчи бўлганлар учун пластик карта рақами
8600 5304 6951 7273
Валиева Ранохон (онаси) номида.
Маълумот учун +998911105599 Олимжонга, ёки телеграм орқали @olimjon1115 га мурожаат қилишингиз мумкин.
Илтимос, маъқул кўрганлар постни кўпроқ улашиб юборинглар.
P.S. Бу иш бўйича фақат шу картага хайрия йиғилмоқда, бошқа карта қўйилмаган, қаердадир айни эълон билан бошқа пластик картага пул йиғиш ҳолатини кўрсангиз, илтимос бизга хабар қилинг.
Nosir Zokir саҳифасидан олинди.

Комментариев нет