Куйлик Бозори Бузилиши / Шахар хокимидан нега суралмади ?

{{ME name}} avatar   
{{ME name}}
Сенат ахборотига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Сенат олдида ҳисобот берган. Расмий ахборотдан ҳам, жонли эфирдан ҳам билиш мумкин эдики, Артикходжаевдан Қўйлиқ бозори ва у билан юзага келган вазият тўғри..
Сенатор Артикходжаев ҳоким Артикходжаевдан Қўйлиқ бозори ҳақида савол сўрамади, бошқа сенаторлар ҳам...
Сенат ахборотига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Сенат олдида ҳисобот берган. Расмий ахборотдан ҳам, жонли эфирдан ҳам билиш мумкин эдики, Артикходжаевдан Қўйлиқ бозори ва у билан юзага келган вазият тўғрисида биронта сенатор қизиқиб ҳам кўрмаган. https://senat.uz/uz/lists/view/3848
Яна булар халқнинг хоҳиш-иродасини ифода этмайди, дейилса хафа бўлишади.
Муҳташам сенатимизда Тошкент шаҳридан 6та сенатор ўтиради. Сенат раиси, амалда Ўзбекистоннинг иккинчи одами Танзила Нарбаева ҳам Тошкент шаҳридан сайланган. Лекин охирги икки ҳафтада бутун Тошкентнинг ғазабини қўзғаётган воқеалар уларга мутлақо қизиқ бўлмаган.
Майда чиновникларнинг баёнотлари эса бир-бирига терс, ўзбек номенклатурасининг ўнг қўли чап қўли нима билан бандлигидан бехабар, балки бу аввалдан келишилган шундай усулдир . Биттаси чиқиб, бозорни бузиб кўприк қурамиз дейди, иккинчиси чиқиб бозор бузилмайди, дея жар солади. Кун оралатиб учинчиси чиқади, бозор бузилади, нархлар ошиши табиий, дея яна вазиятни кескинлаштиради. Бу ёқда, минглаб одамлар, уларнинг оилалари ҳадикда, хавотирда.
2.5 миллиард сўмлик совға автомашина минадиган, 500 минг сўмлик тилла юритилган сув ичадиган ўзбек чиновниклари учун, албатта, халқ субъект эмас.
Айтгандай, Артикходжаев ниҳоят мактаб муаммосини тилган олган. Унга кўра, келаси беш йилда 30 та мактаб қурилади ва мактаблар сиғими ҳозирги 332 мингдан 455 мингга етиши керак. https://www.gazeta.uz/uz/2021/12/16/schools/
Лекин биронта сенатор қанақа қилиб 30 та янги мактаб сиғимни 123 минг янги ўқувчи ўрнига ошириши мумкинлигига ҳатто қизиқиб ҳам кўрмаган. Ахир уларнинг болалари, набиралари қора халқ боласи қатнайдиган давлат мактабида ўқимайди.
Айтгандай, Артикходжаев катта синф ўқувчиларини бизнесдан ижарага олинган нотурар-жойларда синф хоналари ташкил қилиш билан ҳам ечмоқчи. У омборларни назарда тутганми, стоянкаларними ёки ангарларними, номаълум. Ҳарқалай ҳалигача, ҳатто қашшоқ Африкада ҳам бизнес биноларни ижарага олиб, мактаб муаммосини ҳал этиш ҳаёлга келмаган. Бунақа ғоя фақат тилла сув ичадиганлардангина чиқиши мумкин.

Комментариев нет