Байденда яна коронавирус аниқланди

PiKey  avatar   
PiKey
АҚШ президенти Жо Байденнинг бугун, якшанба куни коронавирусга берган тест натижаси яна ижобий чиқди, аммо ўзини яхши ҳис қилишда давом этмоқда, деди унинг шифокори Кевин О’Коннор.....

АҚШ президенти Жо Байденнинг бугун, якшанба куни коронавирусга берган тест натижаси яна ижобий чиқди, аммо ўзини яхши ҳис қилишда давом этмоқда, деди унинг шифокори Кевин О’Коннор.

Касалликдан яқинда фориғ бўлган Байден яна инфекция юқтириб олди, унинг аҳволи яхши ва у изоляцияга олинган.  

“Президент ўзини яхши ҳис қилишда давом этмоқда... Бугун эрталаб, кутилганидек, SARC-CoV-2 учун антиген тести натижаси ижобий бўлди”, — деди шифокор ўзининг баёнотида.

Коронавирус дастлаб Байденда ўтган ҳафтада аниқланган. Оқ уй хабарларига кўра, касаллик енгил бўлиб, қонни суюлтириш учун ўртача дозаларда аспирин билан бирлаштирилган махсус Paxlovid препарати билан даволанган.

Шу ҳафтанинг ўрталарида тестлар салбий натижа кўрсата бошлади ва бу президентга изоляциядан чиқиш имконини берди.


Комментариев нет