Тожикистон Ўзбекистондан бошқа ҳаммага юк ташиш нархларини оширди

Panda avatar   
Panda
Тожикистон шимолидаги темир йўллар орқали нефт маҳсулотларини ташиш нархи деярли 60%га, суюлтирилган газни ташиш нархи 93%га, бошқа маҳсулотлар учун эса 2,4 бараварга ошди
..

Тожикистон шимолида темир йўл орқали юк ташиш нархлари оширилди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон ТожикТАга таяниб.

"Тожикистон темир йўл компанияси Сўғд вилояти ҳудуди орқали юк олиб ўтишнинг ички тарифларини сезиларли даражада оширди. Янги тарифлар шу йилнинг 5 апрелидан бошлаб амал қилади", — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, 5 апрелдан Тожикистон шимолидаги темир йўллар орқали нефт маҳсулотларини ташиш нархи деярли 60%га, суюлтирилган газни ташиш нархи 93%га, бошқа маҳсулотлар учун эса 2,4 бараварга ошди.

Мисол учун, эндиликда "Сари Оғоч" (Қозоғистон) пунктидан Хўжандга бир тонна бензин етказиш 57,94 долларга тушади (аввал 37,85 доллар эди). Суюлтирилган бензин учун эса етказиб берувчи 40,16 доллар тўлайди (аввал 28,8 доллар).

Бу ўзгаришлар фақатгина Ўзбекистондан келтириладиган юкларга тааллуқли эмас.



Комментариев нет