СУИГАН ЧОҚЛАРДА - .Чўлпон.

Xbox avatar   
Xbox
.Чўлпон. <br>Асарлар: Уч жилдлик/О. Шарафиддинов таҳрири <br>остида. Ж. I. Шеърлар. Драмалар. Таржима. — Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, <br>4994.—448 б. <br>Узбск адабиётининг ёр..

СУИГАН ЧОҚЛАРДА
Гўзалларнинг маликаси экансан,
Буни сенинг кўзларингда ўқидим;
Уқидим-да, истиқболим қушига
Хаёлимдан олтин қафас тўқидим.
Гунафшалар қулоғимга мадҳиигни
Сўзлаб-сўзлаб чарчадилар, бнтмади...
Аламзада булбул йиғлаб кечалар,
Аламингнинг с>'нгин тамом этмадн.
Кўзингдаги ҳикоянинг мазмунин
Шоир бўлсам, айтиб-айтиб йиғлардим;
Ушал эски жароҳатли қалбимни
Сатрларнинг наштари-ла тиғларднм.
Хаёлимнинг қип-қизилдан кийинган
Парилари, ҳурларини кўрдингми?
Аламимдан гуллар эккан йўллардан
Коинотга ҳаёт сочиб юрдингми?
Иўлларингда «шитир» этса сўлган барг,
Қулоғимга мусиқалар келтирур;
Қачон сенинг мусиқали овозинг
Сенинг мени «суйганингни» билдирур?..

1921 й и л .


No comments found