Наманганда “антирадар”лар иш бермайдиган “радар” ишга туширилмоқда

Panda avatar   
Panda
Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти ҳокимлиги ва “ÜÇ NOKTA” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ўртасида инвестицион лойиҳа имзоланган эди.....

Бугун, 18 февраль куни Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразаков Туркиянинг "ÜÇ NOKTA" масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси инвесторларини қабул қилди.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзининг кўп тармоқли фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб келаётган “ÜÇ NOKTA” компанияси вилоят марказида Ўн миллион долларлик инвестицион лойиҳасини амалга оширмоқда.

Унга кўра, Наманганда Йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни фото-видео қайд этиш автоматлаштирилган тизимини амалга ошириш учун амалий қадамлар ташланди. Бунинг афзалликлари йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш, қонуний талабларни бажарилиши ва инсон омилини чеклаш коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.

Учрашув давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида ўрнатиш ва фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган “ақлли радар системалари”нинг янги авлоди намойиш қилинди. Лазер тизими билан ишловчи ушбу системага қарши ҳар хил антрадар ускуналари иш бермаслиги, тизимда эса фақатгина жазолаш эмас, балки йўллар ва чорраҳалардаги ҳаракатни тартибга солиши билан аҳамиятлидир.


لم يتم العثور على تعليقات