Беҳаё видеоларни тарқатмаслик учун 1 млн сўм сўраган шахс қўлга олинди

PiKey  avatar   
PiKey
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида товламачилик билан боғлиқ ҳолат аниқланди.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида товламачилик билан боғлиқ ҳолат аниқланди.

Қайд этилишича, Жарқўрғон туманидаги «Янгиобод» маҳалласида яшовчи У. синфдоши Н. билан тортишиб қолган. Бунинг аламига чидолмаган Н. дугонасига тегишли беҳаё расм ва видеоларни Instagram орқали тарқатиш билан қўрқитган. Бу ишларни қилмаслиги учун эвазига 1 миллион сўм пул талаб қилган.

 
 

У. эса бу ҳақда туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, дугонасининг таҳдидидан огоҳлантирган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида товламачи талаб қилинган пулларни олган вақтида ушланган.


لم يتم العثور على تعليقات