Андижон Шаҳар Ҳокимининг 'ҲИМОЯЧИСИ' Жавобгарликка тортилади!

Xbox avatar   
Xbox
Андижон шаҳар биринчи сектор биносида журналистлар ва фуқаролар ўртасида бўлиб ўтган жанжал акс эттирилган видеолавҳани тақдим этгандик. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қ..

Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам, жорий йилнинг январь ойида журналист ва мухбирлар фуқаро мурожаатига ойдинлик киритиш, мутасаддиларнинг фикрини ўрганиш юзасидан шаҳарнинг биринчи сектори биносига келишган.

Айни ўша вақт эса Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров учинчи сектор раҳбари билан ҳамкорликда ўтган 2021 йилнинг сўнги чорагида амалга оширилган сайёр қабулларни таҳлил қилиш билан банд бўлганлиги айтилмоқда. Журналистлар шаҳар ҳокими банд бўлганлиги сабаб, кутиш залида ўтирган вақтларида бинога аёл фуқаро ўз мурожаати юзасидан ҳоким қабулига келган ва телефон орқали суратга олинаётганига кўзи тушган.

Шунда аёл уларни журналист эканини пайқаган ва эҳтиросга берилиб жанжал кўтарган. Бунга сабаб эса аёлнинг ҳаётида блогер билан боғлиқ нохуш ҳолат бўлганлигини таъкидламоқда. Шундан сўнг, сайт вакиллари ҳокимлик ҳуқуқшуноси ҳамда бош мутахассиси билан мурожаат юзасидан учрашиб, ойдинлик киритиш мақсадида ўз саволларига жавоб олишган.

“Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тартиббузар аниқланиб, қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишини маълум қиламиз” – дейилади хабарда.


Ingen kommentarer fundet