Америкалик Тошкентда йўловчини уриб кетди: аёл касалхонада вафот этди

Panda avatar   
Panda
Ҳодиса Тошкент шаҳри Юнусобод туманида, "Қозоғистон" кинотеатри яқинида рўй берган.

АҚШ фуқароси Тошкентда йўловчини уриб кетди. Аёл касалхонада ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ҳодиса Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида "Қозоғистон" кинотеатри яқинида юз берган.

1993 йилда туғилган америкалик, техаслик тадбиркор "Каптива" автомобилини бошқарган. У Амир Темур шоҳ кўчасида пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган аёлни босиб кетган. Жабрдийданинг ёши 33далиги айтилмоқда.

Тошкент ИИББ маълумотларига кўра, жарбдийда бош-мия жароҳати билан касалхонага олиб борилган. Олинган жароҳатлар оқибатида аёл тиббиёт муассасасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Айни вақтда ушбу факт юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи ҳибсга олинганлиги ҳақида маълумотлар йўқ.


Keine Kommentare gefunden