Акмал Эшонхонов
1
watermark logo

“AVTO 60 OY” раҳбари 72 соатдан бери қамоқда. Мижозлар Президентга муроажаат йўллади

15 Просмотры

Аввалроқ, Effect.uz ахборот агентлиги Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти “AVTO 60 OY” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-1-моддаси 1-қисми, яъни пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятини текшириш мақсадида жиноят иши қўзғатгани ҳақида хабар берган эди.
“AVTO 60 OY” МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, МЧЖнинг фаолиятида молиявий пирамида мавжудлиги гумон қилинаётган маълум қилинган эди. Кеча, 16 октбярь куни компания ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида ходимлар номидан раҳбар Жамшид Боходировни оқлаб чиқди. Бугун, 17 октябрь куни эса МЧЖдан кредитга машина олган ва энди олиш истагида бўлган мижозлар тўпланиб, Президент Шавкат Мирзиёевга 23 ёшли тадбиркор Жамшид Боходировни ёқлаб мурожаат йўллади.
Мурожаат видеоси МЧЖнинг расмий ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинди, лекин бироз вақт ўтгач ўчириб ташланди. Видеода айтилишича ёш тадбиркор Жамшид Боходиров ИИВ ходимлари томонидан 72 соатдан бери қамоқда ушлаб турилмоқда.
Маълумот ўрнида, Баҳодиров Жамшид Бахтиёрович 1996 йил 21 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, у ёшлигида боқувчисини йўқотган ва қийин ҳаёт кўриб вояга етган. У онаси ва бувисининг ёлғиз боқувчиси ҳисобланади.
Жамшид ўсмирлик чоғида “Спарк” русумли автомашинани кредитга олади ва кредит шартлари мураккаб бўлгани учун ўзи машиналарни кредитга берадиган компанияга 1 йил ичида асос солади. У “AVTO 60 OY” МЧЖ механизмини 365 кун давомида ўйлаб чиқади ва лойиҳани амалга оширади. Шундан сўнг турли сабабларга кўра фуқароларга автокредит бериш компаниясининг фаолияти тўхтатиб қўйилди.
Жиноят иши юзасидан олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида фуқароларнинг мол-мулкини жиноий тажовуздан ҳимоялаш ва “Avto oltimish oy” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти шаффофлигини ўрганиш мақсадида, молия-хўжалик фаолияти ҳужжатли тафтишни ўтказиш йўли билан текширилади.
Яқинда ИИВ расмий сайти: “AVTO 60 OY” масъулияти чекланган жамиятининг бош офиси ва вилоятлардаги филиалларида мавжуд бухгалтерия ҳужжатларини аниқлаб олиш мақсадида, тергов гуруҳлари томонидан тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик субъектининг назорат кирим-чиқим операциялари назоратга олинади, лекин фаолияти тўхтатиб қўйилмайди.
Тафтиш якунига кўра, мазкур жамият мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилинади дея маълумот берган эди.
Аммо МЧЖ офиси ҳозирги ҳолатга кўра бўш қолган бўлиб, офис барча жиҳозлардан тозаланиб ташланган. МЧЖ мижозлари “AVTO 60 OY”нинг Тошкентдаги бош офисида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллади.

Показать больше
Загрузка...
0 Комментарии sort Сортировать по

Следующий