HypeTrend
HypeTrend 06 Aug 2018
9
watermark logo

Невара Киз ўз бувисини ўлдириб, ҳовлига кўмиб ташлади!!!

607 Просмотры

Бош прокуратура ҳузуридаги Мультимедиа маркази Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида юз берган қотиллик тафсилотлари ҳақида лавҳа эълон қилди.

Қуйи Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлимига 24 ёшли Зера Газиева ариза билан мурожаат қилиб, ўзи билан бирга яшаб келаётган бувиси Султания Газиевани қасддан ўлдирганини маълум қилган.

Лавҳада айтилишича, ота-онаси ажрашиб кетганидан сўнг, Зера ва унинг синглиси бувисининг қарамоғида қолади. Онаси ҳам касаллик сабаб оламдан ўтади. Болаларни улғайтиришни зиммасига олган аёл уларни боқа олмаганини рўкач қилиб, меҳрибонлик уйига топшириб юборади. Зера билан синглиси улғайиб, 14-15 ёшга кириб қолганида бувиси уларни меҳрибонлик уйидан олиб келади ва яна бирга яшай бошлайди. Зеранинг ўгай бобоси томонидан зўрланиб, хўрланишига ҳеч ким эътибор бермайди. Вақт ўтиб Зера биринчи турмушидан бир нафар фарзанди билан ажрашиб, яна бувиси билан яшай бошлайди. У ўрта чирчиқлик Жасур Азаматов билан танишиб, никоҳсиз ҳаёт кечира бошлайди. Орада Жасурдан фарзандли ҳам бўлади.

Зера бувиси Султания билан тез-тез жанжаллашиб турган. Қотиллик содир этилган кунда ичкилик ичиб, маст бўлиб, бувисидан ота-онаси ҳақида сўрайди. Султания томонидан отасининг ҳақорат қилиниши унинг ғазабини қўзғайди. Қиз бувисидан қасд олишни мақсад қилади. Жасур билан олдиндан жиноий тил бириктириб, қурт-қумурсқаларни заҳарлаш учун мўлжалланган доридан чой дамлаб, Султания Газиевага лимон кислотали чой деб, алдаб ичиради.

Бувиси соғлиғи ёмонлашиб, ўзини ҳимоя қила олмайдиган даражага келганидан сўнг Зера ёстиқ билан унинг юзига босиб туради. Бу ҳам етмагандек, Жасурга арқон олиб келишни буюриб, аёлни бўғиб ўлдиради. Жасадни эса ҳовлига кўмиб ташлайди. Бувисини ўлдиргани Зера Газиевага тинчлик бермай, ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.

Ҳозирда Зера Газиева ва Жасур Азаматовларга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Показать больше
Загрузка...
0 Комментарии sort Сортировать по

Следующий