Jinsiy Aloqa Sirlari | Жинсий алока сирлари (гейша сирлари ва аёл кинни торайтириш)

Албатта ҳар бир аёл авалламбор ўз эри учунгина ёқимли бўлади. Демак, эридан унга нима ёқиши ва ёқмаслиги ҳақида сўраб, бирга бўлганда унинг диди ва хоҳишига яраша ўзини тутмоғи лозим.....

Жинсий алоқа ҳақидаги сир
Эркак ва аёлнинг жинсий алоқага бўлган муносабатининг фарқи шундаки, эркак киши алоқа якунида лаззатланиши шарт. Акс ҳолда, қониқмаслик унга жисмоний ноқулайликлар келтиради. Шунинг учун эр-хотин орасида алоқа сифати учун эркак маъсул бўлса, эркакнинг қониқиши учун аёллар маъсулдирлар

Аёллар турмушга чиқиб албатта эрига доим жозибадор ва ёқимли бўлишни хоҳлайдилар Бола-чақа, уй-рўзғор ўз йўлига, лекин эр-хотин орасидаги яқин (интим) муносабатлар оилавий бахт учун керакли манбаъдир.

 

Қадимдан Японияда гейша сирлари барчани қизиқтириб келган. Нега гейшалар эркакни шунчалик бахтли қила оладилар? Нега эркак ўзини гейша олдида ҳақиқий ва кучли ҳис эта олади? Бу саволларга жавоб ҳозир олдин сигари сир эмас.

 

Демак гейша сирлари:

1. Гейша эркакни нафақат жинсий алоқа давомида, балки оддий суҳбат давомида ҳам бахтиёр эта олиши керак.

Бунинг учун аёл киши ўқимишли, эркак психологиясидан ва ўз эрининг феъли ва қизиқишларидан хабардор бўлиши, ҳаётга қизиқувчанлиги билан ажралиб туриши керак. У билан қайсики мавзуда суҳбат қурманг, қизиқарли маълумот олиб, суҳбатдан мамнун бўлишингиз аниқ бўлади.

 

2. Гейша ҳаёт гўзаллигини кўра билади.

Гейшаларни кичиклигидан тарбия қилиш чоғида уларни ҳаёт гўзаллигини кўра билишга ўргатадилар. Ҳар бир аёл кундалик ҳаётдаги гўзалликларни кўра билиб, уни эрига кўрсата билиши керак. Майин таббассум ила қуёш ботишини кузатиш, ёмғир томчиларини мусиқа эшитгандек лаззатланиб тинглаш, эрининг айтиб бераётган қизиқарли воқеаларга ҳақиқий қизиқиш билан, ҳазил ва ғаройиботларга табассум қила муносабат қилиши, ҳайратлана олиши аёлнинг дунёни гўзаллигини кўра олиш қобилиятини кўрсатади.

 

3. Ниҳоят жинсий алоқада ёқимли шерик бўлиш.

Албатта ҳар бир аёл авалламбор ўз эри учунгина ёқимли бўлади. Демак, эридан унга нима ёқиши ва ёқмаслиги ҳақида сўраб, бирга бўлганда унинг диди ва хоҳишига яраша ўзини тутмоғи лозим. Гейшаларнинг ажратувчи бир томони - бу жинсий аъзоларига кириш йўли мушакларининг яхши ривожланганидадир. Бу мушаклар одатда аёл туққанидан сўнг анча бўшашиб қолади. Шунинг учун улар билан мунтазам равишда ишлаш керак. Бунинг учун Кегел машғулотлари мавжуд. Бу мушаклар қанчалик яхши ривожланган бўлса, жинсий алоқадан ҳам эркак, ҳам аёл шунчалик кўп лаззатлана олади. Ундан ташқари аёл организми соғлиғи учун, кейинги туғруқлар осон кечиши учун, жинсий аъзоларнинг саломатлиги учун ҳам фойдали.

 

КEГEЛ машғулотлари:

Кириш йўли мушакларини сиқиб-бўшатиш (сийдик чиқиш пайти сийдикни ушлаб қолсангиз ўша мушакларни ҳис этасиз). Бу машғулотни ҳар куни 10 тадан бошлаб 30-50 тагача етқазиб амалга оширишингиз мумкин. Иккинчи йўли - бу секин 5 сония давомида сиқиб бориб, кейин секин 5 сония давомида ўша мушакларни бўшатиш. Бу машғулотлар нафақат жинсий алоқа сифатини яхшилайди, балки аёл организми учун ҳам тиббий жиҳатдан жуда катта фойда келтиришини яна бир бора таъкидлаб ўтамиз. Қин мушаклари қанчалик кучли бўлса, туғиш жараёнида йиртилиш рўй бермайди, ундан ташқари туққан аёлларга бачадонни тезроқ ўз ҳолатига қайтиши учун ижобий таъсир кўрсатади. Муҳим! Ҳомиладор аёлларга ушбу машғулотни амалга ошириш ҳомила тушиш ёки муддатидан олдин туғиш хавфи мавжудлиги учун ман этилади.

 

 

КИЧКИНА ИЛТИМОС.

Ҳурматли фойдаланувчи ва меҳмони, Сизга яна қандай мавзулар ҳақида ёзишимиз керакли ҳақида каментрия (пастда “шарҳ“ ) ларда ёзиб қолдирсангиз, биз шу мавзулар ҳақида изланар эдик. Бизни кузатиб бораётганингиз учун рахмат.

 

Сизни бу мавзуга муносабатингиз қандай? Фикрингизни ва Саволингизни бемалол қолдиринг.

Комментарии 0

Комментариев нет