Erga yoqish sirlari - Эрни ипсиз боғлаб қўйиш

Эркак аёлида 2 нарсани излайди. Айнан шу икки хусусиятнинг мутаносиблиги эркакни ипсиз боғлаб туришга ёрдам беради. ....

⚫ Эрни ипсиз боғлаб қўйиш wink

Турмушда бахтли яшаш ҳар бир инсоннинг орзусидир. Турмушдаги бахт эса эркакнинг оилага вафодорлигига ҳам боғлиқ.


Ўзбек оиласи шундай тузилганки, оила бузилса, бунинг тарафдори кўпинча эркак бўлиб чиқади. Аёл кетиб қолиши, аразлаши мумкин, лекин ажрашишга ботина олмайди. Айнан эркак оилага аржашиш билан нуқта қўйишга ҳадди сиғади, айнан эркак бошқа аёл туфайли оиласидан кетиб қолади, айнан эркак хиёнатчи бўлади кўпинча. Ўзбек аёли оиласидан воз кечиши, ажрашишга осонгина қўл уриши жуда қийин масала. Ҳатто эрини севмаса ҳам, ундан ранжиб кетган бўлса ҳам, ўзбек аёли “ажрашаман“ демайди.

Эркаклар эса бунга осонроқ қарайди. Яъни оилада эркакни ўрнини сақлаш жуда муҳим. Эрни ипсиз оилага боғлаб туриш зарур. Айнан эркак учун шундай шароит яратиб бериш керакки, у ўз оиласига хиёнат қилмасин, ажрашишга шошилмасин, аёлини севсин ва қадрласин.

Эркак аёлида 2 нарсани излайди.
Айнан шу икки хусусиятнинг мутаносиблиги эркакни ипсиз боғлаб туришга ёрдам беради.

Бу 2 хусусият: меҳр ва ҳаловатдир.
Бу нима дегани? undecided

Аёл эрига меҳр ва ҳаловатни бера олиши керак. Бу ерда муҳим томони шундаки, аёл эрига шу икки хусусиятдан қайси бири қачон ва қанча миқдорда кераклигини топа билиши зарур.


Аёл керак бўлганида эрига меҳр бера олишни (эркалаш, суйкалиш, бирга бўлиш, суҳбатлашиш ва ҳоказолар), зарур бўлганда эса эрини тинч қўя олишни билиши лозим.

Мана шу икки хусусиятнинг мутаносиблигини билан олган аёл эрини ипсиз бўглаб қўя олади.

Эрига тинчлик керак бўлганида ўзини четга олиб қочиш, уй муаммолари билан эрини қийнамаслик, зерикканидан эрини эътиборига зор бўлиб қолмаслик, ўзига ишониб мустақил бўла олиш, яъни бир сўз билан айтганда эркакка ҳақиқий ҳаловат бера олиш аёлнинг муҳим хусусиятидир. Эрталабдан кечгача фақат эрининг оғзига қараб, эрининг эътибор ва меҳрига ташна бўлиб яшайдиган аёлдан эркак тез зерикади. Аёлнинг ўзининг шахсий ҳаёти ёки муҳити бўлиши зарур. Аёл ўша муҳитдан эри бўлмаганида завқ ола билиши керак. Бу шахсий муҳит аёлнинг иш-жойи, дугоналари ёки бўлмаса хоббиси ҳам бўлиши мумкин.

Эридан мустақил бўла оладиган, эридан холи равишда хурсанд бўла оладиган, ҳаётда турли хил қизиқишларга эга бўлган аёл эрига қизиқарли бўлади.tongue-out

Лекин аёлнинг мана шу шахсий муҳити эр-хотин орасидаги муносабатларга ҳам тўсқинлик қилмаслиги зарур. Яъни эркакка меҳр талаб этилганида аёл шуни вақтида ҳис эта билиб, бутунлай эрига ўзини ва вақтини бахш эта билиши лозим. Бунда аёлнинг шахсий муҳити четга сурилиб қўйилади.

Мана шундай мутаносиблик эркакни ушлаб туради. Меҳр ва ҳаловат орасидаги мутаносиблик!

 

Эркакка зарурми?smile
Аёл меҳрини аямаши керак, эркак тинч қолмоқчими, аёл унга ҳаловат бера олиши зарур. Ҳаловатда қолган эркак ўзи аёлини соғинади ва унга меҳрини бера олади.

Ўта кўп меҳр ҳам ўта узоқ давом этадиган ҳаловатлик ҳам салбий таъсирга эга. Кўп меҳрдан эркак тез зерикади, узоқ ҳаловат эса эркакни меҳрга ташна қилиб қўяди. Шунинг учун бу ерда аёлнинг рольи катта. Аёл ўз эрини ҳис қила олиши, унинг истакларини аниқ била олиши муҳимдир.

Меҳр ва ҳаловатдан бири ошиб бири камайиб кетса, эр-хотин орасида совуқчилик юз бера бошлайди. Кимгадур меҳр етмай қолади. Меҳр ва ҳаловат эркакнинг талаб ва эҳтиёжига биноан мутаносиб равишда унга берилиши зарур.

⚫

Муҳими, оилада эркакни ушлаш. Турмуш қурилган бўлса ҳам, орада фарзандлар бўлса ҳам эркак аёлники эмас ва уники бўла ўлмайди ҳам. Уни ёнида ушлаш учун аёл бутун умр ҳаракатда бўлиши зарур. Баъзилар: “эркак буюм эмас, уни ушлаб бўлмайди“, “Эркакни оилага боғлашнинг ҳам иложи йўқ, кетса кетаверади“, дейдилар. Балки шундай ҳам, лекин оиласини сақлаш учун ҳаракат қилмаслик бу оилага ҳиёнат қилиш билан баробардир. Аёл борки, оиласини, эрини сақлаш учун, ёнида бўлиши учун бутун умр курашиши зарур. Меҳр ва ҳаловат мутаносиблигини билиб олган аёл, эрини ипсиз боғлаб қўйишга имконияти катта бўлади.

Ҳурматли фойдаланувчи ва меҳмони, Сизга Гуруҳимизда яна қандай мавзулар ҳақида ёзишимиз керакли ҳақида каментрия (пастда “шарҳ“ ) ларда ёзиб қолдирсангиз, биз шу мавзулар ҳақида изланар эдик. Бизни кузатиб бораётганингиз учун рахмат.

Комментарии 0

Комментариев нет