6-санада таваллуд топганлар | 6-sanada tavallud topganlar

Улар оилй мақсадларга яқин. Айрим истисно ҳолатларда шафқатсиз хиёнат қилганларга нафрат кўзи билан қарашади. Бундай вазиятда уларнинг қасоскорлиги ва душманлиги вақт ўтиб чек-чегара билмаслиги мумкин..

6-санада таваллуд топганлар:
Мўъжизакор ва мафтункор шахс. Жисмоний жихатдан етук бўлмасада, ёрқин ташқи кўриниши ва ноёблиги билан ажралиб туради. Муомала тарзи ва мулозамати орқали худди олов парвонани ўзига тортганидек, қарама-қарши жинс вакилларини жалб этиш қудратига эга. Хаёлпарастликка мойил. Улар ўз севгилисига гўё қулдек тобе бўладилар. Атроф-муҳитга таъсирчан, агар етарли маблағлари бўлса, ўзларини гўзал нарсалар билан таъминлайдилар. Бойлар ҳомийлик қила олишади. Бу одамлар ҳис-туйғуларга бой ҳаёт қўйнида яшайдилар. Нозик масалаларда мувозанатни сақлай билишади, вужуди ва руҳияти билан бир хилда севишади. Серғайрат ва жўшқин. Гўзалликни, нафисликни севадилар. Яқинларига нисбатан самимий, уларга хиёнат қилишмайди. Хаёлотга мойил, бироқ, бор бўйича севадилар. Аниқ фикрлашади, улар дадил, ўз режаларини амалгам ошириш йўлида қатъий. Руҳий собитқадамликлари ҳар қандай ишдаги меҳнатсеварликда намоён бўлади.
Улар оилй мақсадларга яқин. Айрим истисно ҳолатларда шафқатсиз хиёнат қилганларга нафрат кўзи билан қарашади. Бундай вазиятда уларнинг қасоскорлиги ва душманлиги вақт ўтиб чек-чегара билмаслиги мумкин. Ушбу инсонлар ўз мижозларини назорат қилиш қобилиятларини шакллантиришлари талаб қилинади. Бу одамлар дўст сифатида ажойиб инсон, уларни душман сифатида кўришдан асрасин. Агар жаҳл отига минишса, ўзларини назорат қила олмай қоладилар. Ушбу камчиликни ёқотиш орқали ўзаро муносабатларда ёқимли инсонларга айланишлари мумкин. Саломатлик борасида: мазкур санада туғилганлар қулоқ, томоқ, бурун тизимига эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқдир.

Комментарии 0

Комментариев нет