Ҳомиладорлик даврида жинсий алоқа | Homiladorlik davrida jinsiy aloqa qilish

Баъзи эр-хотинлар ҳомиладорлик даврида ҳомилага зиён етказиб қўйишдан қўрқиб жинсий алоқадан умуман воз кечадилар. Аслида ҳомила ташқи муҳит зарбаларидан бачадон ичидан яхши ҳимояланган бўлади. Шунинг..

⚫ Ҳомиладорлик даврида жинсий алоқа

Ҳомиладорлик даврида аёлларнинг жинисй алоқага бўлган муносабати ўзгариши мумкин. Бунга организмда бўлаётган кескин гормонал ўзгаришлар сабаб бўлади.

Баъзи эр-хотинлар ҳомиладорлик даврида ҳомилага зиён етказиб қўйишдан қўрқиб жинсий алоқадан умуман воз кечадилар. Аслида ҳомила ташқи муҳит зарбаларидан бачадон ичидан яхши ҳимояланган бўлади. Шунинг учун ҳомиладорлик ҳеч қандай муаммосиз кечаётган бўлса, жинсий алоқадан воз кечиш шарт эмас. Фақатгина эҳтиёткорлик ва майинлик талаб этилади холос.

Баъзи аёлларда токсикоз аломатлари кучли бўлиб жинсий алоқага нафрат билан қарайдиган бўлиб қоладилар. Шунда эр аёлининг ҳолатини тушуниб, сабрли бўлиши керак бўлади.

Агар аксинча, ҳомиладор аёлнинг алоқага эҳтиёжи катта бўлса, уни қондириш мақсадга мувофиқ бўлади. Энг асосийси аёлни бунга ўз хоҳиши билан ёндашишидир. Чунки ҳомиладор аёлни жинсий алоқага мажбурлаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик даврида қуйидаги ҳолларда жинсий алоқа қилиш ман этилади:
Ҳомиланинг тушиш хавфи бўлса;
Ҳомиладорлик даври муаммолар билан ўтаётган бўлса;
Ҳомиладорликнинг дастлабки 3 ойида қон ажралмалар намоён бўлаётган бўлса;
Аёлнинг жинсий алоқага киришиш истаги бўлмаса;
Ҳомилага ёки қоринга оғрилик тушадиган ҳолда алоқа қилинса;
Ҳомиладор аёлнинг эри жинсий инфекцион касаллик билан касалланган бўлса;
Ҳомиланинг муддатидан олдин туғилиб қолиш ҳавфи бўлса;
Шифокор маълум сабабларга кўра алоқа қилишни ман қилиб қўйган бўлса. Энг асосийси ҳомиладорлик табиий ҳолат эканлиги ҳақида унутмаслик лозим. Агар аёл ўзини яхши ҳис этиб, эри билан бирга бўлишни истаб, ҳомиладорлик даври муаммосиз кечаётган бўлса, жинсий ҳаётни олдиндагидек давом эттириш мумкин. Фақат алоқа ҳолати қоринга ва ҳомилага зарар етказмайдиган бўлиши даркор.
⚫

КИЧКИНА ИЛТИМОС. Ҳурматли фойдаланувчи ва меҳмони, Сизга яна қандай мавзулар ҳақида ёзишимиз керакли ҳақида каментрия (пастда “шарҳ“ ) ларда ёзиб қолдирсангиз, биз шу мавзулар ҳақида изланар эдик. Бизни кузатиб бораётганингиз учун рахмат.
⚫ Сизни бу мавзуга муносабатингиз қандай? Фикрингизни ва Саволингизни бемалол қолдиринг.

Комментарии 0

Комментариев нет