Жинсий ҳаёт ва стресс | Jinsiy hayot va stress

Стресс ҳолатида организм нормал фаолият кўрсата олиши мақсадида қўшимча гормонлар ишлаб чиқара бошлайди. Натижада юрак уриши ва нафас олиш тезлашади. Қон айланиши ва юрак фаолияти кучаяди. Организм ва..

Жинсий ҳаёт ва стресс
Организм нормал фаолият кўрсатиши учун барча аъзолар фаолияти мувозанатда бўлиши даркор. Овқатланиш, ишлаш, ухлаш, дам олиш, жисмоний фаолият, асаб бузулиши ва бошқа шу каби кўрсаткичлар бир маромда бўлмаса одам стрессга учрайди. Кўп ишлаб кам дам олиш, етарлича ухламаслик, кўп асабийлашиш - барчаси стресс сабабчисидир.

Стресс ҳолатида организм нормал фаолият кўрсата олиши мақсадида қўшимча гормонлар ишлаб чиқара бошлайди. Натижада юрак уриши ва нафас олиш тезлашади. Қон айланиши ва юрак фаолияти кучаяди. Организм ва органлар тез “чарчай бошлайди“.

 

Табиийки, вақт ўтиб организм имкониятлари, шу қаторда жинсий имкониятлар ҳам пасая бошлайди. Стресс ҳолати сурункали шаклга ўтиб қолса, уйқусизлик, асаб тизимининг бузулиши, жинсий ожизлик ва бошқа салбий оқибатлар вужудга келиши мумкин. Ундан ташқари стресс натижасида иммунитет пасайиши кузатилади. Иммунитет пасайиши эса ўз-ўзидан баъзи жинсий касалликларни ҳам юзага келтиради. Масалан, кандидоз(молочнитса) касаллиги айнан иммунитети пасайган аёлларда кўп учрайди.

 

Жинсий ҳаёт бевосита организмнинг асаб тизимига боғлиқ. Стресс ҳолатида эса, аёлларда жинсий совуққонлик сабабчиси вагиноз вужудга келиши, эркакларда жинсий кучсизлик намоён бўлиши, ундан ташқари жинсий алоқадан лаззатланиш даражасининг пасайиши кузатилиши мумкин.

Нима қилиш керак?

Ҳозирги кунда стресс ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда. Стрессдан ҳеч ким холи бўла олмайди. Лекин стресс ҳолатидан вақтида чиқиб кетиш, уни сурункали шаклга ўтиб қолмаслигини таъминлаш ўзимизнинг қўлимизда. Бунинг учун қуйидаги маслаҳатлар билан танишиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади:

Кунига камида 8 соат ухлаш;

Чарчатадиган иш қилгандан сўнг етарлича дам олиш;

Ёга машғулотлари билан шуғулланиш (ёга - стресс билан курашишда энг яхши восита);

Тоза ҳавода сайр қилиш; Жинсий алоқани мунтазам равишда амалга ошириш. Маълумки, жинсий алоқа стрессни бартараф эта олади, лекин доимий стресс ҳолатида бўлиш аксинча, жинсий совуққонликка олиб келади. Шунинг учун стресс ҳолатини вужудга келишини олдини олиш мақсадида ҳам жинсий алоқа билан шуғулланиш фойдали бўлади;

Асабларни бузадиган ишдан кейин актив дам олиш.

Телевизорни олдида ётиб, кейин кечаси билан бузулган асаблар билан ухлай олмагандан кўра, фарзандлар билан паркда сайр қилиб, футбол ўйнаб, жисмонан чарчаб кейин дам олиш самаралироқ бўлади.

Бассейнда сузиш (сув ҳам асабларни тинчлатирувчи, стресс ҳолатини бартараф этувчи восита); Ҳовлида ишлаш (ер чопиш ва ҳайдаш, экинларни экиш жисмонан сизни чарчатгани билан асабларингизни жойга қўйишга ёрдам беради).

 


КИЧКИНА ИЛТИМОС.

Ҳурматли фойдаланувчи ва меҳмони, Сизга яна қандай мавзулар ҳақида ёзишимиз керакли ҳақида каментрия (пастда “шарҳ“ ) ларда ёзиб қолдирсангиз, биз шу мавзулар ҳақида изланар эдик. Бизни кузатиб бораётганингиз учун рахмат. ⚫ Сизни бу мавзуга муносабатингиз қандай? Фикрингизни ва Саволингизни бемалол қолдиринг.

Комментарии 0

Комментариев нет